Бош вазир Масимов жарима тўлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи PM.KZ

Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов йўлларда ҳаракатланиш қоидасини бузгани учун жаримага тортилди.

Бу ҳақда жаноб Масимовнинг ўзи хабар тарқатди.

Қозоғистон бош вазирининг расмий веб-сайти pm.kzда Карим Масимовнинг жаримага тортилишига унинг ўзининг Instagram социал тармоғида эълон қилган фотосурати сабаб бўлгани айтилади.

Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов велосипедда сайр қилиш ва велопойгани яхши кўради ва у пойтахт Остона ташқарисига велосипедда чиққан.

Ўша ерда олинган фотосуратини Instagramдаги шахсий саҳифасида эълон этган.

"Жаримага "Остона-Боровое" автомагистралида тасвирга туширилган фотосурат сабаб бўлди, бу автомагистралда велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган", дейилади бош вазир расмий веб-саҳифасида босилган пресс-релизда.

31 июл куни Бош вазир Масимов ўзининг саҳифасида тўланган жариманинг квитанциясини эълон қилган.

"Қонун ва қоидалар ҳамма учун бир хил. Велосипеддаги бош вазир учун ҳам", деб ёзган Карим Масимов.

Жаноб Масимов Instagram ижтимоий тармоғининг фаол фодйланувчиси ҳисобланади.

У ўзининг турли мавзуларга оид фикр ва мулоҳазаларини мунтазам эълон қилиб боради.

У эълон қилган фото ва видеолар орқали велоспорт ишқибози эканини, чўққига кўтарилишни ҳам ўрганаётганидан бохабар бўлиш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.