Меҳнат муҳожирлари Москвани бойитмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Миграция маркази қаршисида

Россия матбуоти хабарларига кўра, меҳнат муҳожирлари тўлайдиган турфа солиқлар, пойтахт Москвадаги нефт ширкатларинидан ҳам кўпроқ бўлган.

2016 йилнинг биринчи ярмида ҳар куни Москвадаги муҳожирлар марказига 1200га қадар меҳнат муҳожирлари мурожаат қилишган.

Москва мулозимларига кўра, илк бор шаҳар бюджетига тушган солиқлар ҳажми нефт компанияларидан тушадиган даромаддан 2,3 фоизга кўп бўлган.

Меҳнат муҳожирларидан тушган жами солиқлар қарийб 7 миллиард рублга тенг бўлган.

Москвада ишлаётган муҳожирларнинг 43 фоизи Ўзбекистон, 30 фоизи Тожикистон ва яна 13 фоизи Украина фуқаролари экан.

Москва барибир кўз ёшларга ишонмайди...

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption "Резина" квартирлардаги ётоқ

Марказий Осиё ва бошқа собиқ Шўро давлатларидан келганлар тўлаётган солиқлар билан Москва бойиб бораётган эса-да, меҳнат муҳожирлари учун Москвада ишлашу яшаш тобора оғирлашиб бормоқда.

2016 йилда Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг иш ҳақини ундиришда турли хил қийинчиликларга дуч келишаётгани ҳақидаги хабарлар матбуотда тез-тез кўзга ташланмоқда.

Жумладан, "Новая газета" ҳафталигида чоп этилган мақолада Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидан мардикорликка келган Салоҳиддин Хуррамов исмли йигит ҳақида сўз боради.

Асли касби иқтисодчи бўлган Салоҳиддин 2009 йилдан буён Москва кўчаларини супурар экан.

Охирги вақтларда ўз маошининг кескин қисқариб кетганидан норози бўлган Салоҳиддин ишга ғирромчилик аралашаётгани борасида ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят қилган.

Бу иш юзасидан ўтказилган текширувлар натижасида Москвада кўча-кўйларни тозалаётган марказий осиёлик муҳожирлар маошининг каттагина қисми турли ҳийла-найранглар воситасида шу ишга масъул маҳаллий бошлиқлар чўнтагига тушаётгани аниқланган.

Россияга сафар қилган мухбиримизга кўра, Москвада "резина квартиралар" сони ортиб бормоқда.

Бир ёки икки хоналик квартираларда 20 нафаргача муҳожирлар яшашга мажбур бўлмоқда.

Полиция ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг муҳожирларга нисбатан паст назарда қараши, таъмагирлик ва порахўрлик ҳолатлари ҳам тез-тез учраб туради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар