Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида портлаш рўй берган

Бишкекдаги ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Қирғизистон расмийларига кўра, худкуш ҳужумчи автомобилини Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасига бориб урган.

Портлаш оқибатида худкуш ҳужумчининг ўзи ҳалок бўлган, уч инсон жароҳатланган.

"Худкуш-террорчи "Мицубиси Делика" автомашинасини бошқарган. Жабрланганларнинг уччаласи ҳам Қирғизистон фуқароларидир", деб айтган Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Жениш Раззоқов.

Бу уч киши элчихонанинг қўриқчилари бўлганлар.

Шифокорларнинг айтишича, яраланганларнинг жароҳатлари жиддий эмас.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш овози ва тўлқини Қирғизистон пойтахтининг бутун жанубий қисмида эшитилган ва сезилган.

Элчихона биносига яқин уйлардаги ва дўконларнинг деразалари синиб кетган.

Элчихона биносининг ўзига ҳам жиддий шикаст етган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари элчихона атрофини ўраб олган.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари хабар қилишларича, худкуш ҳужумчининг танаси қолдиқлари портлаш жойидан бир неча юз метр узоқликда топилган.

Ўзини портлатган инсоннинг шахси ҳозирча аниқланмаганини айтганлар расмийлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.