Тожикистон: Ӽӯлу қуруқ баравар ёнишидан хавотирлик

Китоблар Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

26 нафар ижодкор Тожикистон Ёзувчилар Иттифоқи аъзолигидан чиқарилган.

Мазкур ижодий Иттифоқдан билдиришларича, бу кишилар вақтида аъзоликка тасодифий тарзда қабул қилинганлар.

Иттифоқ раиси ӯринбосари Ато Мирхожанинг айтишича, ижодий уюшма сафларини тозалаш яна давом эттирилади.

Айни бир пайтда Тожикистон Ёзувчилар Иттифоқига янги аъзоларни қабул қилиш бир ярим муддатга бутунлай тӯхтатилган.

Иттифоқ нашри бӯлган "Адабиёт ва санъат" газетасида "Миқдордан-сифатга" сарлавӽаси остида берилган бир қатор таниқли ижодкорларнинг чиқишларида ижодкорлар сафини тозалаш зарурлиги ӽақида гап борган.

Фақат Тожикистонда эмас, ундан ташқарида ӽам машӽур шоира Гулрухсорнинг фикрича, давр, замон янги қарашларни, янги асарларни ва бунёдкор ижодкорларни талаб этади.

Эскирган ва чирик нарсалар билан қандай қилиб янги бино қуриш мумкин, дея савол қӯяди Гулрухсор.

Шоира Ёзувчилар Иттифоқига нолойиқ аъзолар кирганлигига ӯзларининг арзимаган манфаатларини ӯйлаб, мӯътабар ижодий уюшмани обрӯсиз "колхоз"га айлантирганларни айблайди.

Фикрлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Ёзувчи Саттор Турсуннинг фикрича, ижодий Иттифоққа аъзо бӯлган одамлар аввало масъулият ӽис этишлари зарур.

Адабиётга юзаки муносабатда бӯлиш, жаӽон адабиётидан бехабарлик, ӯқимаслик, ӽатто, айрим мавридларда саводсизликни кӯриш мумкин, ӽатто, тӯғри жумла туза олмайдиган ёзувчилар бор, инсоф ӽам керак-да, дея куйинади Саттор Турсун.

Яна бир ёзувчи Ӯрун Кӯӽзоднинг фикрича, ижодий сафларни тозалаш ишларини аслида бундан йигирма йил олдин қилиш зарур эди.

"Нега адабиёт эшикларини очиб қӯйдинглар, дея эътироз билдирганимизда, бунинг нима ёмонлиги бор, Иттифоқ аъзолари кӯпайса, улар одамларнинг китобхон бӯлишига хизмат қилишади, дейишганди", дейди Ӯрун Кӯӽзод.

Лекин, унинг фикрича, текширишни ӽалол ӯтказиш, қабул комиссияси ва Иттифоқ бӯлимлари мудирлари ӽалол иш тутишлари зарур.

Ёзувчи ва драматург Мансур Суруш эса, шундай мулоӽаза юритган:

- Олдинлари Ёзувчилар Иттифоқи аъзолари оз эди ва халқ уларнинг кӯпчилигини яхши танирди, асарларини ӯкишарди, қадрлашарди. Ӽозир эса, аъзолар кӯп, лекин ӯқувчилар нари турсин, бу аъзоларнинг кӯпчилигини, ӽатто, айрим адибларнинг ӯзлари танишмайди. Уларнинг айримлари, ӽатто, классиклар орзу қилган ялтироқ муқовали жилд-жилд китоблар чоп қилишган. Лекин бу асарларнинг савияси паст. Ёзувчилар Иттифоқининг ташаббуси адибларнинг манфаатини кӯзлаганига шубӽа қилмайман. Чунки бу амалдан кейин ижод масъулияти ошади, деб ӯйлайман, - дейди бу ижодкор.

Кузатувчиларнинг фикрича, ӽозир Тожикистонда китоб нашр этиш эркин.

Нашриётлар китоб чиқариш борасида беллашиб ётишибди.

Қалами борлар майли, лекин истеъдодсизлар у ёқда турсин, аслида бадииятдан бутунлай узоқда бӯлган кишилар ӽам китоб чиқаришга интилишмоқда.

Бунинг учун нашриётга тӯланадиган маблағ бӯлса, бӯлди.

Қарашлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи iStock

Айни бир пайтда айрим таӽлилчилар асарга кӯтарилган мавзуга қараб баӽо бериш сосиалистик реализм давридан қолган мезонлардан биридир, дейишади.

Уларнинг айтишларича, собиқ Шӯролар Иттифоқи даврида адабиётнинг бош вазифаси инсоншунослик эканлиги бир четга сурилиб, зарбдор қурилишлар, масалан, улкан ГЭСларни бунёд этиш, каналлар қазиш, пахтадан мӯл ӽосил олиш учун кечаю кундуз тиним билмай ишлаш каби мавзулар рағбатлантирилган.

Филолог олима, шоира Мунаввара Ойматованинг фикрича, ижодий уюшма сафларини тозалаш зарур, лекин бунда холислик бӯлиши, таӽлилчиларнинг адабий билимлари кучли, ӽар томонлама, қарашлари тоза бӯлиши зарур.

Жорий йил Тожикистонда ӯтказилган Наврӯз ӽавзаси адиблари халқаро йиғинида мамлакат президенти Эмомали Раӽмон адабиётда савияни яхшилаш зарурлиги ӽақида гапирганди.

Яқинда Тожикистон Ёзувчилар иттифоқидан чиқарилган ижодкорларнинг бирининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, юқоридан салла ол, дейилса, калла олишяпти. Мен ижод қилишда давом этавераман, чунки асарларимни ӯқийдиган шеърият мухлислари бор, деган у.

У каби аъзоликка нолойиқ кӯрилган бошқа бир ижодкор эса, "Тожикистон Ёзувчилар аъзолигидан чиқарилсин", деган жумланинг ӯзидан ранжиган. Шуни юмшатиброқ аъзолиги бекор қилинди, деб ёзишса бӯларди-ку, дейди у.

Таӽлилчилар фикрича, ӽозирда Тожикистон Ёзувчилар Иттифоқи аъзолигидан чиқарилган ижодкорлар орасида асарлари кӯпчилик томонидан ӯқилаётган, уқувли адиб ва шоирлар ӽам йӯқ эмас.

Таӽлилчилар Тожикистон Ёзувчилар Иттифоқидаги тозалашлар даврида "тӯқайга ӯт кетса. ӽӯлу қуруқ баравар ёнади", қабилида иш кӯрилишидан хавотирлик изӽор қилишмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradioБи-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.