Президент Раҳмон - "Тожикистон мустақиллиги асосчиси"

Фото муаллифлик ҳуқуқи httpwww.president.tj
Image caption Имомали Раҳмон

Тожикистон парламенти қуйи палатаси (Мажлиси Намояндагон) "Тинчлик ва бирдамлик асосчиси - миллат раҳбари тўғрисида"ги қонунга янги ўзгартиришларни маъқуллаган.

Парламент қуйи палатаси раиси Шукуржон Зуҳуровга кўра, қонуннинг ўзи 2015 йил декабрида тасдиқланган, бу гал унга баъзи қўшимчалар киритилган, холос.

Зуҳуровнинг айтишича, ўзгартиришлар Миллат раҳнамоси ҳаёти ва фаолияти қонуний жиҳатлари, хавфсизлиги ва ижтимоий муҳофазаси билан боғлиқдир.

Тожикистон парламенти депутати Имомали Насриддинзоданинг билдиришича, қонун янги қўшимчалар, жумладан, Президент Раҳмон "Тожикистон мустақиллиги асосчиси" дея кўрсатилган янги жумла билан тақдим қилинган.

Янги қонунга биноан, Имомали Раҳмон жанобларига қатор имтиёзлар берилади.

Хусусан, у барча йиғинларда фахрий ўринга эга бўлади.

Қонунга ўзгартиришлар раҳнамо номига жамғарма, орден ва мукофот ташкил қилишни ҳам ўз ичига олган.

Янги қонун муқаддима ва 19 та моддадан иборат.

2010 йилда Қозоғистон парламенти ҳар икки палатаси Президент Нурсултон Назарбоевга "Миллат раҳнамоси" ёки "Элбоши" мақоми беришни маъқуллаган ва бу Президент ва унинг оиласини жиноий жавобгарликдан ҳимоялаши ва мол-мулки дахлсизлигини таъминлаши айтилганди.

Бу ҳақдаги видеолавҳамизни BBCUZBEK нинг YouTube каналида томоша қилинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.