Назарбоев акси пулга туширилади

Тенге Фото муаллифлик ҳуқуқи socialmedia

Қозоғистон раҳбари, таъбир жоиз, ўз мамлакатида бу каби "шараф"га лойиқ, деб кўрилган иккита Марказий Осиё президентидан биттасига айланди.

Минтақа давлатлари орасидан биринчи бўлиб марҳум Туркманбоши - Сапармурот Ниёзовнинг акси ўз миллий пул бирликларидан жой эгаллаган.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Аммо, аён бўлишича, бу - эсдалик пули бўлади ва 1 декабр - Қозоғистонда ҳар йил байрам қилинувчи Президент кунида чекланган ададда истеъмолга чиқарилади.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев акс этган янги банкнота 10 минг тенге номиналига эга бўлади ва агар, Қозоғистон Марказий Банки курсига чақилса, $29 АҚШ долларини ташкил этади.

Истеъмолга чиқса, янги пул Қозоғистондаги иккита энг йирик банкнотадан биттасига айланади.

Бунгача мамлакатда 20 минг тенгелик банкнота муомалада бўлган.

Қозоғистон Марказий Банки Президенти Дониёр Акишевнинг баён қилишича, банкноталарга "мамлакат ҳаётига энг муҳим ҳисса қўшган шахсларнинг тасвирларини жойлаштириш - давлатчилик ғоясини ифодалашнинг энг ёрқин, одатий ва тушунарли шаклидир".

1993 йилда Қозоғистонда илк бор истеъмолга чиқарилган тенге ўтган йили қадрсизланиш бобида жаҳондаги қолган барча миллий пул бирликларини ортда қолдириб кетган.

Бундай хулоса билан эса, Украинадаги Forex Club таҳлилий маркази чиққан.

Хитой миллий пул бирлиги - юаннинг "заифлашиши" ва жаҳон бозорида нефт нархининг кескин пастга тушиб кетиши Қозоғистон иқтисодига жиддий зарба берган.

Бунинг ортидан эса, ўтган йилнинг август ойида Қозоғистон Марказий Банки тенгени эркин баҳода муомалага чиқаришга мажбур бўлганди.

Мавжуд ҳолат сабаб, тенге йил охирига қадар "антирекорд" ўрнатишда давом этган, маҳаллий кузатувчилар эса, бунақаси Қозоғистоннинг бу яқин тарихида кузатилмаганини эътироф этиш даражасигача боришганди.

Ўшанда 1 АҚШ долларининг қиймати ўртача 350 тенгега чиқиб кетганди.

Шу кеча-кундузда эса, бу кўрсаткич - $342.10 долларни ташкил этади.

Танқидчилар бу каби ишларни президент Назарбоев шахсига сиғиниш тарғиботининг бир қисми сифатида баҳолашади.

Қозоғистонни чорак асрдан кўпроқ вақт давомида бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев жорий пайтда Марказий Осиёдаги энг узоқ қудратда қолаётган ягона президент бўлади.

  • Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг, қизиқ.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг