Афғонистонга нималар бўлмоқда?

Миллий бирдамлик ҳукумати Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Шундоқ ҳам зўравонликлар гирдобида бўлган Афғонистонда яна бир сиёсий инқироз вужудга келиши хавфи пайдо бўлган.

(Видеолавҳани BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг )

Мамлакат парламенти ўтган олти куннинг ичида "ишини эплай олмаганлик" хулосаси билан 10 га яқин ҳукумат вазирининг фаолиятига ўз ишончсизлигини билдирган.

Уларнинг орасида Афғонистон Ташқи ишлар вазири ҳам.

Устига устак, бу жараённинг ҳали яна давом этиши ва қолган кўплаб вазирларни ҳам қамраб олиши кутилмоқда.

Президент Муҳаммад Ашраф Ғаний энг аввало мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ва мавжуд иқтисодий шароитни назарда тутиб, мамлакат парламентидан бу ишга чек қўйишларини сўраган.

Парламентнинг ишончсизлигига лойиқ, деб топилган вазирлар тақдирини мамлакат Олий Маҳкамаси ҳукмига ҳавола этган.

Унгача бу вазирларнинг ўз фаолиятларини давом этдиришларига буйруқ берган.

Афғонистон парламенти эса, бу жараённи давом этдиражагини баён қилган.

Маҳаллий ҳуқуқшунослар наздларида, мазкур жараёнга президент Ғанийнинг аралашуви қонунга зид бир амал бўлган.

Воқеаларнинг сўнгги ривожи эса, ҳам Афғонистон ичкариси ва ташқарисида жиддий хавотирларга сабаб бўлмай қолмаган.

Афғонистон хавфсизлиги ва урушлар ичидаги бу мамлакатнинг оёққа туриши учун сув ҳамда ҳаводек зарур бўлган миллиардлаб долларлик хорижий молиявий кўмаклар тақдирини савол остида қолдирган.

Устига устак, мавжуд ҳолат қудрат тақсимоти юзасидан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғаний, ижроий раис ва мамлакат биринчи вице-президенти генерал Абдулрашид Дўстум орасидаги сиёсий инқироз ҳануз якуний ечимини топмаган бир манзарада бўй кўрсатган.

Шундай экан, булар барчаси қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? - Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримиз айни шу мавзуга бағишланган.

Назардан қочирманг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг