Кастро ҳақида арбоблар ва тошкентлик зиёли аёл

Фото муаллифлик ҳуқуқи viola.bz
Image caption Фидель Кастро Ўзбекистонда

Россия президенти Владимир Путинга кўра, Фидель Кастро "Россиянинг самимий ва ишончли дўсти"эди.

Владимир Путин дохил қатор давлат раҳбарлари Фидель Кастронинг ўлими юзасидан таъзиялар изҳор этишмоқда.

Тошкентлик Даря Шапенова 1963 йилда Фидель Кастронинг Ўзбекистонга сафари давомида Куба инқилоби раҳбари билан учрашган.

Унинг хотираларини BBCUZBEK YouTube каналида томоша қилинг.

СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв эса Фидел Кастрони "бутун дунёга ном қолдирган буюк инсон", деб таърифлаган.

Унга кўра, Кастро йигирманчи асрдаги колониал тузумни йўқ қилиш учун бор кучини сарфлаган.

Россия коммунистлари раҳбари Геннадий Зюганов ҳам ўз таъзияларини билдирган.

Венесуэла раҳбари Николас Мадуро, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳам Фидель Кастро хотирасига илиқ сўзлар айтишган.

Дунё раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб таъзия билдирганлардан бири Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевдир.

"Фидель Кастро Қозоғистон халқининг хотирасида доно раҳбар, обрўли сиёсий арбоб ва тарихий шахс сифатида умрбод сақланиб қолади", деб айтган Назарбоев.

АҚШнинг Маями шаҳрида эса кубалик диссидентлар Фидель Кастронинг ўлимини байрам қилишмоқда.

Республикачилардан конгресс аъзоси Илеан Рос-Летинен Фидел Кастрони "золим" деб атаган.

Трамп нима дейди?

АҚШ президентлигига янги сайланган Доналд Трампга кўра, "ўз халқини қарийб 60 йил қийнаган шафқатсиз диктатор оламдан ўтган".

Трампнинг ишонишича, Кастро давридан мерос "мисли кўрилмаган жабр ва фундаментал инсон ҳуқуқларини рад этиш, қашшоқлик"дир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар