Азимжон Асқаров: қамоқ, қийноқ ва Қуръон

Қирғизистоннинг Чуй вилоят судида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган инсон ҳақлари фаоли Азимжон Асқаров устидан қайта маҳкама тергови ниҳоясига етган.

Асқаров 2010 йил июнидаги этник зўравонликлар ва милиция ходимининг ўлимида айбланади.

Шу йил апрелида БМТ Инсон ҳақлари қўмитаси Асқаров қийноққа солинганини айтиб, жиноят ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилганди.

Азимжон Асқаровнинг иши боис Қирғизистонда конституцияга ўзгартишлар муҳокама қилинган ва Бишкекнинг АҚШ билан муносабатлари совуқлашган.

Чуй вилоят маҳкамаси ҳукмни 10 январда эълон қилиши кутилмоқда.

2010 йил июнидаги зўравонликларда жабрланганларнинг ҳам, жазоланганларнинг ҳам энг кўп ўзбеклар экани айтилади.

Воқеаларда юзлаб инсон ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб чиқишган.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.