Алишер Усмонов: 'Мен мусулмон фарзандиман'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Kremlin.ru

Россия муфтийси шайх Равил Гайнутдин асли ўзбекистонлик ишбилармон Алишер Усмоновни Россия муфтийлар кенгашининг олий мукофоти- биринчи даражали "Ал-Фахр" ордени билан тақдирлаган.

Россия мусулмонлари диний бошқармасининг хабарида айтилишича, Усмоновга мукофот чоршанба куни Москва жомеъ масжидидаги маросим чоғида топширилган.

USM-Holdings ширкати асосчиси олий мукофотга "Россияда исломий уйғонишга қўшган улкан ҳиссаси" учун муносиб кўрилган.

"Биз ўз биродарларимизнинг бизнесдаги муваффақиятларини фахр билан кузатиб бораяпмиз ва дуоларимизда уларга муваффақият ва ривож тилаймиз", - деб айтган Россия мусулмонларининг муфтийси.

Ўз навбатида Алишер Усмонов муфтийга олий мукофот учун миннатдорчилик билдирган.

"Одам ўзини руҳан уйғунликда ҳис қилиши учун ўз эътиқодида бўлиши, ўзининг диндошларига яқин бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Мен мусулмонман ва мусулмон фарзандиман. Менинг назаримда ўз атрофингдагилар, диндошларинг учун хайрли ишлар қилиш ҳаётнинг асосий мазмунидир. Одамларга яхшилик қилиш ва бунинг учун ҳеч қандай миннатдорчилик кутмаслик", - деб айтган Алишер Усмонов.

Россиянинг энг кўзга кўринган саҳоветпешаларидан бўлган 63 ёшли Усмонов Қозондаги Оқ масжид, Татаристондаги Ислом академияси ва Чита жомеъ масжиди қурилишига маблағ ажратгани хабар қилинган.

Аввалроқ ўзбек ишбилармон Тошкентдаги "Минор" масжидининг қурилишини ҳам молиялагани ҳақидаги хабарларни рад этганди.

Шу йилнинг октябрида Алишер Усмонов Россия солиқ резидентлигидан чиққан.

Бунга миллиардернинг бир йил давомида мамлакатда 183 кундан кам бўлгани расман сабаб қилиб келтирилган.

Британиянинг ҳам энг бадавлат шасхларидан бўлган Усмонов бу йил биринчи марта Швейцариянинг ўнта энг бой одамлар рўйхатига киритилган.

Швейцариянинг Bilan журнали Усмоновнинг бойлигини 12-13 миллиард швейцар франки ёки 11,8-12,8 миллиард доллар деб баҳолаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.