Келинликни ўргатадиган кўрсатув керакми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи David Trilling/Eurasianet
Image caption "Келин" кўрсатуви омма орасида қизғин баҳсларга сабаб бўляпти

Қирғизистоннинг ОТРК каналида намойиш қилинадиган "Келин" кўрсатуви мамлакат депутатлари норозилигига сабаб бўлди.

Бу ҳақида Қирғизистон сайтлари хабар тарқатмоқда.

Депутат Айнура Алтибаеванинг айтишича, сайловчилар унга мурожаат қилиб мазкур дастурнинг эфирдан олиб ташланишига ёрдам беришини сўрашган.

"ОТРКнинг назорат кенгаши бу кўрсатувнинг даражасини кўриб чиқиши керак. Агар давлат канали қандайдир маҳсулотни тайёрласа, у аввало текширувдан ўтиши керак", - деган у.

"Келин" кўрсатуви омма орасида қизғин баҳсларга сабаб бўляпти.

Томошабинлар фикри иккига бўлинган.

Баъзилар бу кўрсатув келинларнинг куёв оиласидаги қуллик мақомини тарғиб қилишини айтса, бошқалар келинлар бу кўрсатув орқали оддий хўжалик юритиш ишларини ўрганиб олишларини айтишади.

ОТРК эса мазкур кўрсатув ўз ходимлари томонидан тайёрланмагани, балки мустақил студия маҳсулоти эканини айтишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар