Қозоғистон Россиядан яна 16 та қирувчи учоқ сотиб олади

Сурат манбаси, MONEY SHARMA
Su-30
Россиянинг Su-30SM қирувчи учоқларидан 16 донасига Қозоғистон харидор бўлмоқда.
Бу ҳақда Россия ахборот агентликлари хабар беришмоқда.
Ҳарбий учоқлар қачон Қозоғистонга етиб келиши ҳозирча номаълум.
Сурат манбаси, ROSLAN RAHMAN
Su-30
Россия Ҳарбий-Техник ҳамкорлик федерал хизматининг директори ТАСС ахборот агентлигига Қозоғистон билан сўнгги савдо 2013 йилда имзоланган шартномага мувофиқ эканини айтган.
Ўтган йил Қозоғистон айни русумдаги 2 та учоққа эга бўлган.
Хабарларга кўра, Қозоғистонда ҳозир Su-30SM русумидаги 6 та учоқ бор.
Қозоғистонга Россия шунингдек, тўртта жанговар вертолёт етказиб бериши режаланган.
Қозоғистон Марказий Осиёда энг яхши қуролли кучларга соҳиб армиялардан бирига эгалиги айтилади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02