Навальний руслар Ўзбекистондан 'қувилгани'ни иддао қилди

Алексей Навальний

"Русларни Туркманистонда газ шартномаси учун сотишди".

"Русларни Ўзбекистондан ҳайдаб чиқаришди".

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийга кўра, Ўзбекистонда русларнинг ҳуқуқи поймол этилган.

Бу ҳақда у Донбассдаги собиқ исёнчилар раҳбари Игорь Стрелков билан дебатда гапирган.

Аммо россиялик мухолифатчи аниқ мисоллар келтирмаган.

Навальний Ўзбекистонни биринчи марта тилга олмаяпти.

Аввалроқ у "Ўзбекистонда Пушкинни билишмайди", деб айтганди.

Бунга жавобан ўзбекистонликлар "Фэйсбук"да флешмоб уюштиришган.

Улар Алишер Усмонов ва Навальний баҳсида ҳам миллиардер ҳамюртлари тарафини олганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02