Ҳайитда болалар мактаб борсинми ёки байрам қилсинми?

Image caption Мактаб ё Ҳайит? Айни савол Тожикистонда бу йил кўндаланг келди.

Бу сафарги Қурбон Ҳайити 1 сентябрга тўғри келаётгани қатор мамлакатларда зиддиятли ҳолатни юзага келтирмоқда.

Хусусан, Тожикистонда байрам куни ўқув йили бошланади.

Мамлакат Таълим вазирлиги эса бу кун ўқувчилар одатдагидек мактаб боришлариин айтиб чиқди.

Болаларнинг ҳайитлик сўраши шариатга зидми?

Ақиқа ўтказиш ҳам тақиқланди

Аммо мухолифатдаги Социал Демократик партия раҳбарларидан Олим Шерзамонов, Фейсбукдаги ўз саҳифасида ҳайит куни болаларни ўқитиш қарорига қарши чиққан.

Жаноб Шерназаров одамларни ҳукумат қарорига буйсунмасликка чақирмоқда.

Тожикистон сўнгги йиллари ўз фуқароларининг диний эркинлигини чеклаётгани айтилади.

Хусусан, бир ҳафта олдин тўй ва бошқа маросимларда аёлларнинг ҳижоб ўрашлари тақиқлаганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02