Сиёсат: ‘Мен диктатор ҳоким эмасман’

Жаузжон

Сойра Шекибо Садот Афғонистондаги биринчи ва ягона аёл туман ҳокими бўлади.

У 45 ёшда экан, бу мақомга эришган, ўзбеклар яшовчи туманда ҳокимлик лавозимини эгаллаган илк сиёсатчи аёлга айланган.

Сойра Шекибо Садот ўз ҳокимлик фаолиятини Туркманистонга бевосита чегарадош шимолий Жаузжон вилоятининг Хўжа Дуккоҳ туманидан бошлаган.

Аммо ҳозир қаҳрамонимиз худди шу вилоятнинг Файзобод туманини бошқаради.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Сўнгги йилларда Жаузжонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиққан.

Жаузжоннинг қатор туманларида толиблар билан бир қаторда ИШИД жангарилари ҳам фаоллашишга муваффақ бўлишган.

Толибон ҳаракати ва ИШИД гуруҳи аъзолари ўртасида Афғонистон шимолида кузатилган илк қуролли тўқнашувлар ҳам айнан Жаузжонда юз берган.

Яқин-яқинда ҳам устма-уст жангларга саҳна бўлган Жаузжон, бошқа томондан, Афғонистон биринчи вице-президенти, қудратли Ўзбек қўмондони генерал Абдулрашид Дўстумнинг она вилояти бўлади.

Сойра Шекибо Садотнинг худди ана шундай бир шароитда ҳокимлик қилишига тўғри келади.

Би-би-си Ўзбек Хизмати унинг бир кунлик фаолиятини яқиндан кузатиш, иш жараёнида унга яқиндан ҳамроҳлик қилишга муваффақ бўлган.

У бир куннинг ўзида ҳам жанг жабҳасидаги аскарлар, ҳам маҳаллий қўмондонлар, ҳам қурувчилар, ҳам дўкондорлар ва ҳам ёшлар билан учрашишга улгурган, дарду шикоятларига қулоқ тутган.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеолавҳамиз ана шу "қўрқмас ҳокима" Сойра Шекибо Садот ҳақида.

Ўзбек аёллари ИШИД билан жанг қилишмоқчи

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002