Ленин мавзолейида Қуръон тиловат қилган отахон

Ленин мавзолейида Қуръон тиловат қилган отахон

Сурат манбаси, BBCuzbek

Сурат тагсўзи,

Ленин мавзолейида Қуръон тиловат қилган отахон

1970 йил. Коммунистлар доҳийси Ленин таваллудининг 100 йиллиги бутун Шўро бўйлаб кенг нишонланаётган дамлар... Келажакда профессор бўладиган ўғлини кўргани борган ўзбек отахон Ленин мавзолейини зиёрат қилади. Жасад ёнига яқинлашар экан, бор овози билан Қуръон тиловатини бошлайди...

Ҳабибулло Холжўраев профессор, Шўролар тарихи билимдони.

Сурат манбаси, BBCuzbek

Сурат тагсўзи,

Профессор Ҳабибулло Холжўраев

У Тожикистоннинг Сўғд вилоятида мамлакат қаҳрамони, академик Бобожон Ғафуров музейининг раҳбари... Би-би-си Ўзбек хизмати билан ўз хотираларини ўртоқлашар экан, падари бузрукворининг Москвага сафари ҳақида ҳикоя қилади.

Бобожон Ғафуровнинг дўсти бўлган отаси ўз талаби ўғлини кўргани Москвага келади.

Аммо отанинг яна бир мақсади бўлади.

Ленинг мавзолейини зиёрат қилиш ва коммунистлар доҳийсининг кўмилмаган жасади қаршисида Қуръон тиловат қилиш...