Ҳиротда темурийлар даври хатида битилган биринчи Қуръон

Қуръон Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Насталиқ хатида битилган ва буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод миниатюралари шаклида безак берилган Қуръони Карим нусхаси куни-кеча Афғонистонда намойишга қўйилди.

Қуръоннинг бу янги нусхаси ҳиротлик устод хаттот Валиаҳмад Сабрий қаламига мансуб.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Ҳиротда бўлган мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадиднинг хабар беришича, Қуръонни насталиқ хатида ёзиб, тугатиши учун у кишига нақ тўрт йил лозим бўлган.

Унга Камолиддин Беҳзодга ўхшатиб безакни миниатюрист Абдулғафур Ҳабибий берган.

Бўйи 70 см, эни 50 см келувчи янги Қуръон нусхаси Афғонистонда насталиқ хатида шу пайтгача битилганлари орасидан энг каттаси ва бежирими бўлади.

Хаттот Валиаҳмад Сабрийнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, ўқишга осон ва тушунарли бўлгани учун ҳам Қуръонни битишда насталиқ ёзувини афзал билади.

Ленин мавзолейида Қуръон тиловат қилган отахон

Дунёдаги энг қадим 'Қуръон' нусхаларидан бири топилди

Маълум бўлишича, хаттот шу пайтгача насталиқ ёзувида тўртта Қуръон битган.

Улардан учтасини Эронда шахсий буюртма асосида "яратган", қолган биттасинигина босмадан чиқаришга имконли бўлган.

Хаттотга кўра, Ҳиротда яратган энг сўнггиси қолган тўрт нусхаси орасидан ҳар томонлама ўзи энг қониқиш ҳосил қилгани бўлади.

Ҳиротда насталиқ ёзувида битилган биринчиси бўлган янги Қуръон нусхаси кеча - 6 ноябрь куни шаҳардаги "Ark Hotel" меҳмонхонасида намойишга қўйилган.

Унинг тақдимот маросимида ўнлаб уламолар, тарихчилар, шоирлар ва ёзувчилар ҳозир бўлишган.

Янги Қуръон нусхасининг энди Ҳиротдаги қадимий Жомеъ масжидида, махсус бир хонада асралиши айтилмоқда.

Ҳиротдаги мухбиримиз Ҳумоюн Ҳадидга кўра, бу хонага ҳам Камолиддин Беҳзод мактаби вакиллари томонидан хос безак берилади.

Ҳирот Жомеъ масжиди темурийлар даврида қайта таъмирдан чиқарилган ва энг муҳимларидан бири сифатида кўрилган.

У жаҳондаги энг йирик бешинчи катта ва қадимийларидан бири бўлган масжид саналади.

Ҳирот ўз вақтида темурийлар сулоласининг муҳташам пойтахтларидан бири бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар