Қозоғистон лотинчага ўтиб, Россиядан юз ўгирадими?

Нурсултан Назарбаев Фото муаллифлик ҳуқуқи Sergei Savostyanov/TASS
Image caption Президент Назарбаевга кўра, тилдаги ислоҳотларда ҳеч қандай сиёсий сабаб йўқ

Қозоғистоннинг 2025 йилга бориб кирилл алифбосини лотинчага алмаштириш қарори кўпчилик томонидан рамзий маънода Россиядан узоқлашиш деб баҳоланди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, алифбонинг алмаштирилиши шимолдаги қўшнининг маданий ҳамда сиёсий жабҳадаги таъсирини камайтиради.

Москва расмий баёнотларда дипломатияни сақламоқда ва алифбони алмаштириш Қозоғистоннинг ички иши демоқда.

Бироқ экспертлар бу каби ислоҳотлар ҳар доим сиёсий мақсадни кўзлашини урғуламоқда.

Қозоғистонлик сиёсий таҳлилчи Дўсим Сатпаевнинг фикрича, алифбодаги ислоҳотларнинг энг муҳим сабабларидан бири - Россиянинг ахборот оламидаги таъсирини камайтириш.

Алифбо ва сиёсат

"Аҳолининг залворли қисми Россия ОАВнинг кучли таъсири остида қолаётани ҳеч кимга сир эмас. У бизнинг ахборот хавфсизлигимизга зарба бермоқда. Бу эса Қозоғистондаги ва дунёдаги ҳодисаларга Кремл мафкурачилари кўзи билан қарайдиган фуқаролардан бешинчи устун ясаши мумкин", - дейди у.

Сатпаевга кўра, Украинадаги ҳодисалардан сўнг Қозоғистон ҳукумати бу каби таъсирларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндаша бошлади. Алифбони алмаштириш қарори 2014 йил Украина ҳодисалари бошлангандан сўнг Қозоғистон ҳукумати ахборот сиёсатининг бир бўлагидир.

Бироқ расмийлар ислоҳотлар ўтказишда сиёсий сабаблар борлигини рад этади. Президент Назарбоев 2013 йилда Қозоғистоннинг геосиёсий манфаатларида ўзгаришлар бўлаётгани тўғрисидаги гапларда асос йўқлигини айтганди.

Назарбоев, шунингдек, ислоҳотлар аҳолининг русийзабон қатлами ҳуқуқларини пойпол қилмаслигини билдирди.

"Лотинчага ўтиш рус тили ва кирилл алифбосидан воз кечишни англатмайди. Лотинча аввало қозоқ тилига тааллуқли бўлади", деганди у маҳаллий телевидениега август ойида берган интервьюсида.

Ҳукуматдагилар ушбу қарор қозоқ тилининг оммавийлашиши ва унинг барча учун янада очиқ ҳамда ўрганишга қулай бўлишига ёрдам беради, деб ўйлайди.

"Кириллчани ишлатганимизда тил қоидалари аралашиб кетди ва қозоқ тилининг ривожланишини тўхтатиб қўйди", - дейди Тилшунослик институти директори Ерден Кажибек. У янги алифбони ишлаб чиққан гуруҳга бошчилик ҳам қилди.

"Кириллчада битта ҳарф бир-биридан фарқли товушларни ифодалайдиган қилишди. Натижада биз тилимизнинг талаффуз қоидаларини жиддий тарзда буздик", - деб қўшимча қилади у.

Машҳур бўлиш учун ислоҳот

Менга қозоқ тилини эски услубда ва кирилл алифбосида ўрганиш қулай. Чунки биз русийзабонмиз. Лотинчага ўтишда маъно ва мантиқ кўрмаяпман", дейди Эрик.

Бироқ Айгулнинг ҳолатида лотинчага ўтиш тил ўрганишни тезлаттирди.

"Мен, таъбир жоиз бўлса, homo sovieticus эдим. Совет мактаби, совет боғчаси, у вақтлар қозоқ гуруҳлари бўлмаган. Криллчадан лотинчага ўтаётганимизни кўриб, қозоқ тили билан янада жиддий шуғулланишим керак, деган қарорга келдим", дейди у.

Алифболарни алмаштириш доим қийин кечган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Valery Petukhov, Gennady Popov/TASS
Image caption 100 ичида Қозоғистон араб ёзувчиларини лотинчага, кейин кириллчага алмаштирди. Энди алифбо яна бир ислоҳотларни кутмоқда

1929 йилгача Қозоғистон араб ёзувидан фойдаланган, кейин лотинчани қабул қилишди, уни эса 1940 йилда кириллчага алмаштиришди. Энди мамлакат яна лотинчага ўтмоқчи. Ўтиш жараёни 2025 йилда якунланиши керак.

Қозоғистонда алифбонинг алмашишига доир ҳикоя юради. Ҳикоя ибратли бўлса-да, унинг ҳақиқатга нақадар яқинлиги номаълум.

Лотинчадан энди кириллчага ўтилган 1940 йилларнинг бошида Қозоғистон ССР босмахоналаридаги ишчилар қўрқув остида яшай бошлашган. Гап шундаки, ускуналар гоҳида Ў ҳарфининг устидаги чизиқчани босмасди (кейинчалик бу ҳарфни Ұ билан алмаштиришди).

Натижада "Ўли Сталин" ибораси ўрнига "Ули Сталин", яъни "заҳарли Сталин" ибораси босилиб кетарди.

Бу нарсани советларга қарши пропаганда сифатида баҳолашлари ва ГУЛАГга юборишлари мумкин эди.

Халқ ичидаги турфа фикрлилик

Ҳозир янги алифбога ўтиш нашриётда ишлаётган учун хавфли бўлиш эҳтимоли деярли йўқ. Бироқ ушбу жараён жуда ҳам кўп қийинчиликларни олиб келади.

Муаммолар алифбони танлаш жараёнида бошланди. Жамоатчиликка тақдим қилинган вариант танқидлар ёмғири остида кутиб олинди.

"Ў" ҳарфи билан боғлиқ ҳолатдаги каби, қозоқ тилидаги махсус ҳарфлар қарши фикрларнинг манбаси бўлди.

Алифбо яратувчилари лотинчада йўқ бўлган қозоқ тилидаги товушлар учун махсус белгиларни ишлатмасликни лозим, деб топди.

"Компьютер фани ривожланган бир даврда биз исталган копьютерда топиладиган белгилардан алифбо ясашга уриндик. Унда ҳар қандай фойдаланувчи муаммосиз ўтириб, ёза билади", дейди Ерден Кажибек.

Фото муаллифлик ҳуқуқи akorda.kz
Image caption Бир неча вариантларни кўриб чиққан ҳукумат, мана шу алифбони танлашга қарор қилган

Бироқ рақамли технологияларга мослашиш асрида улар бир неча муҳим омилларни эътиборга олмаган.

Алифбо яратувчилари икки вариантни муҳокама қилишган. Мавжуд лотин ҳарфларига махсус белгилар - диграф ва апострофларни қўшиш.

Биринчи вариантда товушни ифодалаш учун икки ҳарфни ишлатишни назарда тутади. Масалан, "ае" биркмаси "ә" товушини ифодалайди. Бироқ кўплаб одамлар бу вариант сўзни узун қилиб, ўқилишини қийинлаштиради ҳамда сўз маъносини бузади деб норозилик билдирди.

"Сәбiз" (сабзи) сўзи ушбу услубга қаршиларнинг рамзига айланди. Диграфлар ишлатилганда у saebiz тарзида ёзилади ва кўпчиликка кўра, у беадаб сўз билан чалкаштирилиши мумкин

Диграфлар варианти кейинчалик апастроф ишлатишга алмаштирилди. Айнан ушбу вариант октябр ойида Президент фармони билан тасдиқланди.

Бироқ бу қарор янада кескин танқидларга сабаб бўлди.

Бу алифбода кўплаб сўзлар икки, уч ва ундан ҳам кўп апострофларни ишлатишни талаб қилади. Танқидчилар уни ўта ўнғайсиз ва хунук дея эътироз билдиришди. Оддий "иә" (ҳа) сўзини ёзиш учун иккита апостроф ишлатишга тўғри келади: i'a'.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари апотрофлар билан сўзлар "хунук ва қийин" бўлишини кўрсатиш мақсадида анги алифбо бўйича ўз исмларини ёза бошлади.

Танқидчиларга кўра, эстетик омиллардан ташқари алифбонинг ушбу варианти замонавий технологияларни ишлатишда қийинчилик туғдиради.

Смартфон фойдаланувчилари бир сўзни ифодалаш учун доим ҳарфли ойнадан, рақамлига ёки аксинча ўтиб туришларига тўғри келади.

Натижада янги алифбо яратувчилари Президент томонидан октябр ойида тасдиқланган вариантга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини таъкидлай бошлашди.

"Бу ушбу жараёнга қўйилган сўнгги нуқта эмас. Бу алифбонинг такомиллаштириш ва мослаштириш бўйича ишларнинг бошланишидир", дейди Тилшунослик институти директори Ерден Кажибек.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002