Қозоқ кўмирчилари ер остидан чиқишдан бош тортмоқдалар

A general view of the Lenin coal mine in the town of Shakhtinsk, in the Karaganda region of central Kazakhstan Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Қарағанда вилоятидаги кўмир конларидан бири. Иш ташлаш мавзуси Қозоғистон ҳукумати учун нозик мавзу.

Маошлари оширилмагунча Қозоғистоннинг Қарағандасидаги 600 дан ортиқ шахтёр ер остидаги кўмир конидан тепага чиқишдан бош тортмоқдалар.

Шахтёрлар тўрт кунни ер остида ўтказганлар.

Қозоғистон лотинчага ўтиб, Россиядан юз ўгирадими?

Сиз кунига минимум қанча пулга яшай оласиз?

Жанаўзен ҳодисаларига бир йил тўлди

Кўмир кони эгаси бўлган ArcelorMittal ширкати ушбу иш ташлашни қонунга зид деб айтган, норозилик амалиётини ташкил қилган касаба уюшмасини судга берган.

Бироқ ArcelorMittal, шахтёрлар тезлик билан тепага чиқсалар, улар билан музокара ўтказишга ваъда берган.

11 декабрь куни бошланган иш ташлаш мавзуси Қозоғистон ҳукумати учун нозик мавзу ҳисобланади.

Қарағандадаги шахтёрлар иш ташлаши Қозоғистондаги 2011 йилдан кейинги энг йирик норозилик амалиётидир.

2011 йилда Жанаўзенда нефть ширкати ходимлари норозиликка чиқишган, норозиликни Қозоғистон ҳукумати зўравонлик билан бостирган эди.

Полициянинг нефть ишчиларига қарата ўт очиши оқибатида 14 инсон ҳаётдан кўз юмган.

Қарағандадаги норозилик амалиёти ҳам куч билан бостирилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар билдирилмоқда.

Ҳукумат кўмир кони атрофида қуролли қўшинларни жойлаштиргани ва шахтёрларни ҳибсга олгани ҳақида Интернет социал тармоқларида хабарлар тарқалган, аммо Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги бу хабарларни рад этди.

Дунёдаги энг йирик пўлат ва кончилик ширкатларидан бири бўлган ArcelorMittal ширкати хабар қилишича, Қозоғистондаги ўз ихтиёридаги саккиз кўмир конининг ҳаммасида кўмир қазиб чиқариш тўхтатилган.

Ширкат шу йил сентябрида маошлар борасида касаба уюшмалари билан янги шартномани имзолаш мақсадида музокаралар олиб бораётганини маълум қилган, янги келишувни йил якунигача имзолашни режалаётганларини билдирган эди.

Маошлари 100 фоиз оширилиши ва иш шароити яхшиланишини талаб қилаётган шахтёрларнинг норозилик амалиётидан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг хабардорлигини айтган журналистларга Қозоғистон Сенати депутати Дариға Назарбоева.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Бу мавзуда батафсилроқ