Тунги клубида қизларни ечинтирган қозоғистонлик блоггер жазоланди

Айжан Байзакова Қозоғистонда анчайин зиддиятли блоггер сифатида танилган Фото муаллифлик ҳуқуқи @bayzakova
Image caption Айжан Байзакова Қозоғистонда анчайин зиддиятли блоггер сифатида танилган

Қозоғистонлик машҳур ва анчайин зиддиятли блоггер Айжан Байзакова ўзига қарашли тунги клубда қизларни қип-яланғоч қилиб ечинтиргач боши балоларда қолди. Аввалига уни "майда безорилик"да айблаб 3 суткага қамашди.

Кейин тунги клубини ёпиб қўйишди. Камига Instagram даги саҳифаси ҳам блокланди. Аммо блоггер чекинмоқчи эмас, У видеони тарқатганларни "каламушлар" деган.

Видеони bbcuzbek.com нинг YouTubeканалида томоша қилинг

Instgram даги саҳифасини қайта очишга ҳаракат қилаётган блоггер "ҳали гапим бор" деган

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар