Видео - Душанбеда Мирзиёев ташрифига катта умид боғлашмоқда

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Душанбеда

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Душанбеда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашган.

Тожикистон ва Ўзбекистон расмийлари икки қўшни мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва тижорий масалаларни муҳокама қилишган.

Видео лавҳани BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида, Facebook ёки Одноклассникидаги саҳифаларида томоша қилинг.

Бош вазир Ариповнинг Душанбега сафари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк расмий ташрифига тайёргарлик бўлган.

Би-би-си Форс Хизматининг Душанбедаги мухбири Суҳроб Зиё хабар беришича, Тожикистонда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига катта умид боғлашмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Бу мавзуда батафсилроқ