Толибон Афғонистоннинг 70 фоизига таҳдид солмоқда

Толибон жангарилари

Би-би-си тадқиқотидан шу нарса аён бўлдики, АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари мағлуб этишга миллиардлаб доллар маблағ сарфлаган Толибон жангарилари бугунга келиб Афғонистоннинг 70 фоиз ҳудудида очиқ фаолият юритмоқда.

Бутун Афғонистон бўйлаб бир неча ой мобайнида ўтказилган тадқиқотларда Толибон 2014 йилдан кейин янада кўпроқ ҳудудларни назорат қилмоқда ёки янада кўпроқ ҳудудларга таҳдид солмоқда.

Би-би-си тасвирга олиш гуруҳининг Ҳелманддан тайёрлаган видео лавҳасини томоша қилинг

2014 йили хорижий қўшинлар Афғонистондан олиб чиқиб кетилган эди.

Толибон бугун 2014 йилдагига нисбатан кўпроқ ҳудудни назорат қилаётгани ҳақидаги ҳисоботни Афғон ҳукумати рад этади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

"Афғонистоннинг аксар ҳудуди бизнинг назоратимиз остида", дейди Афғонистон ҳукумати.

Лекин пойтахт Кобул ва бошқа ҳудудларда яқинда уюштирилган, Толибон ҳамда ИШИД ортида турганини иддао қилган ҳужумлар кўплаб инсонларнинг умрига зомин бўлди.

Афғон расмийлари ва АҚШ Президенти Дональд Трамп Толибон бирор бир музокара истамасликларини айтиб келишади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи .

Ўтган йили жаноб Трамп, АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонда қолиш муддати чекланмаган, деб эълон қилди.

Би-би-сининг сўнгги ўрганишлари Афғонистонда "Исломий Давлат" аввалгидан ҳам фаол эканини аниқлаган.

ИШИДнинг қуввати Толибонга нисбатан камроқ, бироқ ИШИД ҳам Афғон ҳукуматига қарши қуролли гуруҳдир.

Би-би-си тадқиқотидан маълум бўлишича, Толибон Афғонистоннинг 14 туманини тўла назорат қилмоқда.

Бу мамлакат жами ҳудудининг 4 фоизи демакдир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek