Москва Мирзиёевнинг ташаббусларига қандай қарайди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи NakibMurodov

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очган.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Душанбе Мирзиёев минтақавий дипломатиясининг энг сўнгги манзили бўлган.

Мирзиёев ҳокимиятга келган илк кунданоқ қўшнилар билан алоқаларни ташқи сиёсатдаги устивор йўналиш дея эълон қилган эди.

Унинг қўшниларга нисбатан сиёсати марҳум Ислом Каримов сиёсатининг зиддига очиқлик ва яхши қўшничилик тамойилларини намойиш қилмоқда.

Жорий ҳафтада Ўзбекистон раҳбари Остонадаги Марказий Осиё давлат раҳбарлари норасмий Маслаҳат Кенгашининг илк мажлисида иштирок этади.

Маслаҳат Кенгаши ғоясининг ўзи Мирзиёевга тегишли.

Ҳозирга қадар минтақавий интеграция жараёнларининг асосий ташаббускори бўлган қозоғистонлик таҳлилчилар Мирзиёвнинг ҳокимиятга келиши билан Марказий Осиёда янги давр бошлангани ҳақида ёзишмоқда.

2007 йилда Қозоғистон раҳбари Марказий Осиё иттифоқи ғоясини ўртага ташлаган, аммо ушбу ғоя қўшни давлатларнинг икки томонлама стратегик битимлар имзолашидан нарига ўтмаганди.

Ҳозирда минтақадаги айрим экспертлар ана шу ғоянинг қайта жонланишини ҳам башорат қилишмоқда.

Аммо россиялик айрим экспертларга кўра, бу каби иттифоқ ҳақиқатдан йироқ.

"Марказий Осиё бирлиги-афсона", - деб айтган Спутник агентлиги билан суҳбатда таҳлилчи Александр Князев.

Би-би-си россиялик яна бир эксперт Сергей Абашиндан Москва Мирзиёевнинг интеграцион ташабусларига қандай қарайди, деб сўраган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek