Путин Қрим татарларини 'сотиб олмоқчи бўлганди'

АҚШ ва аксарият Европа давлатлари раҳбарлари ҳанузгача Путинни президент сайловларидаги ғалабаси билан табриклашмаган.

Табрикламаганлар орасида Украина президенти Пётр Порошенко ҳам бор.

Ғарб Россия 2014 йил мартида Қримни ноқонуний равишда ишғол қилган деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Қрим ишғоли қораланган БМТ ҳужжатига қарши овоз берди

Путин сайлов тарғиботлари чоғида Қримни кўп бор тилга олган.

Сайловларнинг куни ҳам Қрим Россияга "қўшиб олингани"нинг навбатдаги санасига тўғри келган.

Қрим татарлари Миллий Мажлисининг собиқ раиси, Украина президентининг Қрим татарлари бўйича махсус вакили Мустафо Жамилев Би-би-сига ташрифи чоғида бундан тўрт йил муқаддам, Қрим референдуми арафасида Путин билан бўлиб ўтган мулоқоти ҳақида гапириб берди.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek