Россия Афғонистон таҳдидини бўрттирмоқдами?

Image caption Сергей Абашиннинг фикрича, Россия Сурияда ҳам ИШИД таҳдидидан фойдаланган

Афғонистон бўйича халқаро Тошкент анжумани арафасида Россия Афғонистондаги Толибон ва "Исломий давлат" жангариларининг террорчилик хуружлари кучайгани ҳақида навбатдаги огоҳ билан чиққан.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкентга ташрифи муносабати билан эълон қилинган расмий шарҳда ИШИД Афғонистоннинг МДҲ давлатларига чегарадош шимолий минтақаларида куч тўплаётгани айтилади.

Ўтган ҳафта Би-би-си билан суҳбатда Афғонистондаги АҚШ ва Нато кучлари қўмондони генерал Жон Николсон Россияни Толибонга қурол-яроғ етказиб бериш ва толибларни дастаклашда айблаганди.

Генерал Николсон Россиянинг Афғонистондаги "беқарорлаштирувчи ҳаракатларига" гувоҳ бўлганини айтган.

Унга кўра, Россия қуроллари толибларга Тожикистон чегараси орқали етказиб берилмоқда.

Москва бу каби айбловларни ҳар доим рад этиб келган.

Ғарблик таҳлилчилар Россия Афғонистондаги Толибон ва ИШИД таҳдидидан Марказий Осиё давлатлари ва минтақадаги жараёнларни назорат қилишда фойдаланишига ишонадилар.

Би-би-си айни мавзуда россиялик таҳлилчи Сергей Абашиннинг фикрларини сўраган.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар