Россиядаги савдо марказида чиққан ёнғинда қурбонлар сони ортмоқда

Пожар Фото муаллифлик ҳуқуқи Danil Aikin/TASS

Россиянинг Кемерово шаҳридаги савдо марказларидан бирида чиққан ёнғин 56 кишининг умрига зомин бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ўнлаб одамларда дарак йўқ...

Қурбонлар орасида кўплаб болалар борлиги айтилмоқда.

Россия: ёнғин қурбонлари барчаси ўзбекистонлик экани тасдиқланди

Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилган.

Олдинроқ савдо марказидаги кинотеатрлар икки залида топ ўпирилиб тушгани ҳақида хабар тарқатилганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Danil Aikin/TASS

Ёнғин майдони 1,5 минг квадрат метрни ташкил қилган. Олов учинчи ва тўртинчи қаватда жиловланган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас. Олов сабаб Кемерово вилоятида фавқулодда ҳолат режими киритилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи MCHS/TASS

Савдо марказида кичик ҳайвонот боғи бўлган. Унда денгиз мушуги, эчки, типратикон ва мушуклар сақланган. Ҳайвонот боғи директори Евгений Видеман ТАСС агентлигига ҳайвонларнинг барчаси ўлган бўлиши мумкинлигини айтган.

"Қафасларни очишнинг имкони бўлмади, одамлар базўр қутилиб қолди", деган ҳайвонот боғи ходимларидан бири.

Интерфакснинг маълум қилишича, шаҳар марказида жойлашган савдо марказидан 250 киши чиқариб олинган.

Олдинроқ полиция бинони ўраб олган ва автотураргоҳга қўйилган автомобилларни олиб чиққан. Ёнғин чиққан жой атрофида ҳаракат тўхтатилган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар