"Ўзбеклар Новосибирскдаги вокзалда тиланчилик қилишга мажбур бўлмоқдалар"

Новосибирск вокзали

Би-би-си Ўзбек хизматига боғланган Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск вокзалларида ойлаб ётиб юришганини айтишмоқда.

Улар март ойининг бошида консулликка ватанга қайтиш учун сертификат олиш мақсадида боришган.

Новосибирскдаги ўзбекистонликларнинг ҳикоясини BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида тингланг

Россиянинг турли ҳудудларидан борган муҳожирларнинг Новосибирскда турар жойлари йўқ.

Ойлаб меҳмонхона ёки ижарада яшашга моддий имкониятлари етмайди.

Ҳужжатсиз муҳожирларнинг кун кўриб туришлари учун вақтинчалик иш топиш ҳам муаммо.

Шу боис, ўзбекистонликлар ҳужжатлари тайёр бўлгунича вокзалларда яшашга мажбур бўлишмоқда.

Новосибирскдаги ўзбекистонлик муҳожирлар Би-би-си Ўзбек хизматига пули тугаб қолганлар эса, ҳатто тиланчилик ҳам қилишаётганига гувоҳ бўлишганини гапириб беришди.

Би-би-си ўзбекистонлик муҳожирларга ҳужжат берилиши тартиби борасида изоҳ олиш мақсадида Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консуллиги билан боғланишга уринди.

Аммо бир неча кун давомидаги такрорий ҳаракатларимиз бесамар кетди, консуллик расмий сайтидаги телефон рақамларига ҳеч ким жавоб бермади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek