Фоторепортаж - Йигирма олти йиллик танаффусдан сӯнг

26 йиллик узилишдан сўнг Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва Тожикистоннинг Суғд вилояти маркази Хўжанд шаҳри ўртасидаги йўловчи автобуси қатнови йўлга қўйилди.

Ниҳоят, орадан 26 йил вақт ӯтиб. Хӯжанддан биринчи йӯловчи ташиш автобуси йӯлга чиқди. У «Роҳи абрешим» («Ипак йӯли»), аҳоли «Абрешим» деб атайдиган автовокзалдан жӯнайди. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Ниҳоят, орадан 26 йил вақт ӯтиб. Хӯжанддан биринчи йӯловчи ташиш автобуси йӯлга чиқди. У «Роҳи абрешим» («Ипак йӯли»), аҳоли «Абрешим» деб атайдиган автовокзалдан жӯнайди.
Автобус Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Тошкент-Хӯжанд ва Хӯжанд-Тошкент йӯналишидаги автобуслар қатнови Ӯзбекистоннинг «Манзара туризм» ташкилоти ва Тожикистоннинг «Asian Express» ширкати томонидан таъминланмоқда. «Asian Express» йӯловчиларга қулайлик яратиш учун энг замонавий автобусларни ажратган.
Автобус ичида Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Йӯлга чиқишдан олдин йӯловчилардан ҳеч ким қолиб кетмаслиги учун йӯқлама қилинди. Хӯжанддан икки мамлакат ӯртасидаги Фотеҳобод-Ойбек чегара-назорат ӯтказиш масканига бир соатдан салгина ӯтганда етиб келинди. Темир дарвоза очилиб, йӯловчилар автобусдан тушмасдан Тожикистоннинг чегара назорат хизмати олдига етиб боришди. Уларга биринчи навбатда хизмат кӯрсатилди. Тожик божхоначилари йӯловчиларнинг юкларини текширишгани ҳам йӯқ. Тошкентга кетаётган йӯловчилар чегарадан ӯтишдаги қулайликлардан хурсанд бӯлишди.
Ўзбек Тожик чегараси Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Ӯзбек чегарачилари ҳам жуда тез хизмат кӯрсатишди. Ҳар икки томондаги текшириш ярим соатдан кӯпроқ вақт олди. Чегарадан ӯтган йӯловчилар қӯшни мамлакат ҳудудидаги ҳар бир нарсага қизиқиш билан қарашарди.
"Тошкент" автовокзали Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Автобус Тошкентга тӯрт ярим соатга яқин вақтда етиб келди. Хӯжандлик меҳмонлар «Тошкент» автовокзалида карнай-ноғора садолари остида кутиб олинди.
"Азиз меҳмонлар, хуш келибсизлар, марҳамат, Тошкент нон-тузидан татиб кӯринглар!" Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption "Азиз меҳмонлар, хуш келибсизлар, марҳамат, Тошкент нон-тузидан татиб кӯринглар!"
Меҳмонлар шарафига давомли қарсаклар чалинди. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Меҳмонлар шарафига давомли қарсаклар чалинди.
Ӯзбек телевидениесининг тожикча эшиттиришлар муҳаррири Шарофат Эрматова яйраб-яйраб сӯзлади. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Ӯзбек телевидениесининг тожикча эшиттиришлар муҳаррири Шарофат Эрматова яйраб-яйраб сӯзлади.
Тошкент кўчаларидаги арчалар Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Тожикистонликлар Тошкент бӯйлаб сайр қилишар экан, улардан бири ҳайратини яширмади: "Арчаларнинг чиройлилигини қаранглар. Тошкентда ҳам биздаги каби арча ӯстиришга эътибор кучайибди-да!"
Тошкент кўчаси Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Тошкентлик мезбонлар тожикистонлик меҳмонлар учун ажратган автобус баъзан тирбанд кӯчаларда тӯхтаб қолди.
Тожикистонлик меҳмонлар, «Ҳазрати имом» мажмуасида бӯлар эканлар, қизиқиш билан суратга олишди. Уларга Тошкентга қайтариб олиб келинган қадимий Ҳазрати Усмон Қуръони кӯрсатилди. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption Тожикистонлик меҳмонлар, «Ҳазрати имом» мажмуасида бӯлар эканлар, қизиқиш билан суратга олишди. Уларга Тошкентга қайтариб олиб келинган қадимий Ҳазрати Усмон Қуръони кӯрсатилди.
"Кейинги гал болаларимни олиб келаман. Анов болалардек ӯйнаб кетишади", деди тожикистонлик аёллардан бири. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption "Кейинги гал болаларимни олиб келаман. Анов болалардек ӯйнаб кетишади", деди тожикистонлик аёллардан бири.
"Яна келинглар, биз сизни кутамиз!», деди «Манзара туризм» вакили Луиза меҳмонлар билан хайрлашиш арафасида. Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek
Image caption "Яна келинглар, биз сизни кутамиз!», деди «Манзара туризм» вакили Луиза меҳмонлар билан хайрлашиш арафасида.

.