10 эркакка ВИЧ вирусини юқтирган фоҳиша ҳибсга олинди

Фоҳиша Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Тожикистонда ВИЧ вирусини камида 10 эркакка юқтиргани аниқланган фоҳиша ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хатлон вилояти Шаҳритус туман прокуратураси фоҳишабозлик билан шуғулланган 30 ёши аёл ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Прокуратурадан айтишларича, аёл 2014 йили ВИЧ вирусига чалинган ва ўзининг аҳволидан жуда яхши бохабар бўлган.

Бироқ, шунга қарамасдан, пул учун эркаклар билан жинсий алоқага киришган.

Шаҳритус туман прокуратураси тергов давомида камида 10 эркак шу аёлдан ВИЧ вирусини юқтиргани аниқланганини маълум қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek