Бухоро амирининг Эрмитаждаги чодири
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бухоро амирининг Эрмитаждаги чодири

Бухоро амири Абдул Аҳад Хон 1893 йил 4 январда Санкт Петербургга дипломатик ташрифида Александр III га қўл меҳнати асосида тикилган чодирни совға қилган.

Бу туҳфа Петербург учун жуда аҳамиятли воқеа бўлган. Шу ойнинг ўзидаёқ, “Нива” журналининг муқовасида сурати билан мақола нашр этилиб, бу ноёб буюм ҳақида петербургликларга кўрсатилган.

Умумий майдони 100 метр квадратни ташкил этадиган ўзига хос сарой кўринишидаги бу чодир мутахассислар томонидан “тўқимачилик архитектура намунаси” сифатида эътироф этилган.

Бир неча хоналардан иборат чодирнинг ташқи ва ички тарафи шоҳона безатилган. Ҳар бир деворга шойи иқат матолар, табиий ипакли кашталар ва зардўзи безаклар берилган. Хатто мўъжазгина деразага ҳам эга.

BBCUZBEK Эрмитажда

"Менинг ватаним - Бухоро"

"Матбуотга эмас, юрагимга ишониб Ўзбекистонга боришга қарор қилганимдан хурсандман"

Би-би-си Ўзбек хизмати журналисти Бухоро ва Самарқандда

"Ўзбектуризм" Бухоро амирлиги даврига саёҳат уюштиради

Айни пайтда Эрмитажда сақланаётган бу хазина хусусида асли ўзбекистонлик дизайнер, маданий лойиҳалар муаллифи Фотима Орифжонова билан суҳбатлашдик.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

BBC UZBEKнинг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳайитбоева лавҳаси.