Хитой миллиондан зиёд уйғурни жамлоққа тиққани далиллари ортмоқда

Хитой "қайта тарбиялаш" жамлоғидаги уйғурлар Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media

Хитойда бир миллионча мусулмон уйғур, Хитой расмийларининг таъбирича, "қайта тарбиялаш жамлоқлари"га ҳибс этилганининг исбот-далиллари кўпайиб бормоқда.

БМТ расмий Пекинга мурожаат қилиб, қонуний айблов илгари сурмасдан, судсиз, ҳукмсиз инсонларни ушлаб туриш амалиётига чек қўйишга, ҳозир жамлоқларда ушлаб турилганларни зудлик билан қўйиб юборишга чақирди.

Би-би-си мухбири Жон Свини Хитой жамлоқларидан бирида ушлаб турилган гувоҳлардан бири билан суҳбатлашди.

Би-би-си Хитойнинг Британиядаги элчилиги билан боғланганда, Хитойда барча этник гуруҳлар вакиллари тенг эканлиги айтилди. Элчихона баёнотида шундай дейилади: "Шинжондаги инсонлар Хитойнинг барча минтақа ва вилоятларидаги инсонлар сингари диний эътиқод эркинлигидан тўла фойдаланмоқдалар...

Нормал диний фаолият қонунлар билан ҳимояланган.

Шинжондаги маҳаллий ҳокимият қонуний ва самарали чоралар кўрмоқда...

Булар диний экстремизм кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш мақсадидаги сабоқлар ва ўқув машғулотларидир. Ушбу чоралар инсонларга нафақат экстремистик ғоялардан узоқлашиб ортга қайтиш, балки яхшироқ ҳаёт кечириш учун бандлик машғулотларини ҳам ўз ичига олади".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ