Афғонистон футбол: Толибон жажжи Месси ё Муртазони бурдалаб ўлдирмоқчи

Месси ўз дастхати ёзилган футболкани Муртазо Аҳмадийга совға қилганди. Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP / Unicef
Image caption Месси ўз дастхати ёзилган футболкани Муртазо Аҳмадийга совға қилганди.

Митти Месси сифатида жаҳонга танилган болакай иккинчи марта уйидан қочиб чиқмоқда.

Етти яшар Муртазо Аҳмадий, 2016 йили целлофан халтадан қилинган Месси футболкасини кийиб тушган расми билан машҳур бўлганди.

Месси уни Қатарга таклиф этиб, учрашган.

Аммо унинг оиласи бугун Толибондан таҳдидлар олмоқда. Улар илгари Ғазнийдаги уйларини ташлаб Кобулга қочишганди.

Пуллари тугаб, яна эски уйларига қайтишган. Яна таҳдид остида қолишган.

Целлофан футболка

Муртазо ҳали 5 яшарлигида целлофан халтадан қилинган футболкаси билан эътиборга тушган. Оқ-кўк рангли йўл-йўл Аргентинка байроғини эслатувчи халта устига Мессининг 10 рақами ҳам ёзилганди.

Муртазо Месси билан учрашди. Видео.

Мессининг энг ашаддий ишқибози ким?

Муртазонинг расми интернетда тарқалгач, Мессининг ҳам эътиборига тушган. Футбол юлдузи унга совқа - ўз дастхати битилган футболка жўнатган.

Кейинроқ Доҳада Муртазо футболчи Месси билан кўришганди.

Толибон таҳдиди

Муртазо танилиши ортидан Толибон нишонига айланади.

Маҳаллий Толиблар уларни энди бойиб кетган деб ўйлаб, пул талаб қилади.

"Пул тўламасанг, ўғлингни олиб кетамиз деб таҳдид қилишди" - дейди унинг онаси Шафиқа.

Улар ваҳима ичида ҳатто дастхат битилган футболкани ҳам ололмай, уйларидан қочиб чиқишади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Муртазо ота-онаси ва тўрт ака-укаси билан Кобулдаги бир хонали уйда яшайди.

Муртазонинг оиласи Шия мазҳабидаги Ҳазора миллатига мансуб.

Сунний Толибон эса ҳар доим Шияларни нишонга олиб келган.

Ғазний ҳукумат назоратида, аммо Толибон таъсири ҳам буткул йўқолмаган. Бу стртаегик муҳим вилоятни қўлга киритиш учун Толибон ҳар доим Афғонистон ҳукумати билан урушиб келади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek