Россия-Ўзбекистон: 2018 йил мигрантлар учун нега оғир келди?
Россия-Ўзбекистон: 2018 йил мигрантлар учун нега оғир келди?
2019 йил бошида россиялик қонун чиқарувчилар такси хизмати ҳақидаги қонунчиликка ўзгартиришларни таклиф қилишмоқчи.
Унга мувофиқ, Россия фуқароси бўлмаганлар йўловчи ташиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Маълумотларга кўра, такси ҳайдовчиларининг 50 фоизини мигрантлар ташкил этади.
Қонунчилик ташаббускорлари мигрант ҳайдовчилар иштрокидаги йўл ҳодисаларининг кўплигини рўкач қилишган, аммо Москва транспорт полициясининг айтишича, ЙТХларнинг фақат бешдан бир қисмигина мигрант ҳайдовчиларга тўғри келади.
Қонунга ўзгартишлар тасдиқланса, бу шундоқ ҳам патентларнинг қимматлиги ва Россия рублининг қадрсизланишидан азият чекаётган мигрантларнинг аҳволини янада қийинлаштиради.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мулозими Илҳом Неъматов Ўзбекистон ҳукумати Россиядаги мигрантларга етарлича ёрдам беролмаётганини тан олган.
Хўш, 2018 мигрантлар ҳаётида қандай из қолдирмоқда?
Меҳнат муҳожирларига бағишланган бу сафарги жонли мулоқотимиз Москванинг Қизил майдонида бўлиб ўтди.
Уни мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт тақдим этади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek