Тожикистон: Қишда оддий одамларнинг тирикчилиги қандай ўтяпти?
Тожикистонда ҳам Ўзбекистондаги каби янги йил арафасида савдо-сотиқ авжига чиққан. Байрам олдидан одамлар дастурхонни безашга ёки болаларга совға олишга ошиқмоқда.

Сурат манбаси, BBC
Янги йил арафасида нима яхши кетади? Торт-да, албатта. «Аёллар пишираверишсин, сотишни менга қўйиб беришсин!»
«Бизда Янги йил дастурхонини безайдиган ҳамма нарса бор. Болаларга совға оласизми, марҳамат!»
Нон Янги йилдагина эмас, ҳар куни керак.
«Нима бўлса ҳам, майли, аравамизга ортишсин, уйга тўрт танга ишлаб борайлик!»
«Биз, пойабзал таъмирловчиларга қишин-ёзин иш топилади. Лекин совуқда кўчага чиқишмаяптими, бугун иш камроқ».
«Болажон, машинага хўб ярашибсан, кел, суратингни олиб қўяй!»
«Сотишга лицензиянгиз борми, деганлари нимаси? Пенсия пули ўн кунга етмаса, «олма пиш», деб уйда ўтирайинми?»
Болалар учун совға