Аёллар: Енгилоёқ эмасмиз, бизга бундай қараманг

Аёллар гуруҳ бўлиб жинсий зўрлаш, ўзларига қарши турли таҳдидлар ва тегажоқликларга қарши курашишмоқчи, кўча-куй, хиёбонларда ухлаб, бунга эришишмоқчи.

Бу кампанияга ҳиндистонлик бир гуруҳ хотин-қизлар қўл уришган.

Чунки уйдан ташқарида экан, ҳинд аёллари ҳануз ўзларини таҳдид остида ҳис қилишади.

Бошларини ҳам қилганча, кўзларини ердан олмай, тезроқ уйга етиб олишга шошилишади.

Ҳиндистон ўтган йил дунёнинг хотин-қизлар учун энг хатарли, хавфли давлати, деб топилган.

Ҳатто, пойтахт Деҳли кўчаларида ҳам уларга қарши зўравонликлар одатий тус олган.

Бутун дунёда кескин акс-садо берган гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолларининг юз берганига ҳам унча кўп бўлмаган.

Ҳиндистонда юз бераётган жинсий зўравонликларга оид хабарлар ҳануз тинмаган.

Энди "Blank Noise" жамғармаси мазкур ҳолатга эътибор қаратмоқчи.

"Meet to sleep" кампанияси ёрдамида хотин-қизларга нисбатан шаклланган бу каби қарашни ўзгартирмоқчи.

Кўча-куйда экан, уларнинг кўнгил хотиржамлигини таъминламоқчи.

Бу ҳақдаги видеолавҳамизни кўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.

Лавҳани BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek