Тожикистон Шарора Зилзила 30 йил: Омон қолган қишлоқдаги ягона қиз қандай яшамоқда?

Тожикистон Ҳисор туманидаги Шарора қишлоғида 1989 йил январ ойида рўй берган зилзилада бутун қишлоқ аҳли ҳалок бўлган.

Лекин 6 кунлик чақалоқ - Парвина тирик қолганди. Бугун бу чақалоқ 30 ёшга кирди.

Ҳозир бутун Тожикистон уни қишлоқ шарафига Шарора деб чақиради.

Унинг ҳаёти қандай кечмоқда? Бутун қишлоғидан ажралган қиз ҳаётида кимлар ҳамроҳ бўлмоқда?

ББС мухбири Суҳроб Зиё Шарора-Парвина билан учрашиб, унинг ҳаётини тасвирга туширди.

Алоқадор мавзулар:

Ўзбекистон: Икки кун ичида 5 марта зилзила

Ўзбекистонда зилзила рўй берди

Зилзила бўлса нима қилиш керак?

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.