Дунё, ўзбеклар ва тақдирлар: Худо меҳрибон, қорнимиз тўқ, устимиз бут

Сувгача сотиб оламиз, аммо бутун тирикчилигимиз биласизми нима - биргина мана шу эскифурушликнинг орқасидан ўтаяпти, дейди қаҳрамонимиз.

Унинг шукр қилишича, "эскифурушлик бўлса-да, шу шароитда қилаётган шу ишидан юз фоиз рози".

Эски-туски сотиб, ўн жондан иборат оиласини ҳам боқади, свет, солиқ борми ҳаммасини тўлайди, яна саккиз боласини ҳам ўқитади.

Қаҳрамонимиз Ғулом Сахий қирқ ёшлар атрофида.

У бундан олти йил бурун эскифурушлик билан шуғулланишга қарор қилади ва Мозори Шариф шаҳрида бир дўконни ижарага олади.

Асосан эскириб қолган уй-рўзғор буюмлари билан савдо қилади.

Таъбир жоиз, олувчилари ҳам, берувчилари ҳам харидорларнинг ўзлари.

Пулга эҳтиёжманд одамлар унга сотиш учун ўз уй-рўғор буюмларини олиб келишади.

Ғулом Сахий эса, ўзи уйма-уй юриб йиққанларини қўшиб, уларни ҳам сотувга қўяди.

Осма қозон бўладими, электр жиҳозлари, печка ёки рўзғор учун керак қандайдир темир-терсак - унинг ана шу кичиккина дўконидан топса бўлади.

Ғулом Сахий шу йўл билан яна қўли калта, ночор оилаларининг оғирини енгил қилади, ўзи ҳам рўзғорини тебратади.

Унинг айтишича, ана шу тижорати орқасидан кунига 8-10 доллар атрофида пул топади.

Шундан $50 долларчасини дўконининг ижара ҳаққига беради.

Қолгани эса, оиласининг бир ойлик тирикчилиги, бутун сарф-харажатига етади.

Мозори-Шариф: Палову кабобга кеб қолинг

Мозори Шариф: Икки кунки жанг тинмайди

Мозори Шарифда Толибон ҳужуми: 6 нафар қурбон, 130га яқин ярадор.

Кимдир учун чойхона, бошқаси учун эса...

Урушлар, толиблар ва ночорлик

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUzbek

Унинг ўз тажрибасидан келиб чиқиб айтишича, ҳозир харидордан кўра, унга ўзининг уй буюмларини сотаётган одамларнинг сони кўп.

Ўзбекистонга бевосита чегарадош Балх вилоятининг маркази бўлган Мозори Шариф яқин-яқингача Афғонистоннинг анчайин обод ва нисбатан хавфсиз саналувчи вилоятларидан бири бўлган.

Аммо сўнгги йилларда Афғонистоннинг қолган шимолий вилоятлари каби Балхда ҳам хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшигина издан чиққан.

Мозори Шариф шаҳридаги мухбиримиз Ҳаёт Шайбоннинг айтишича, худди шунинг баробарида, одамларнинг тирикчиликлари ҳам путур етган.

Ён-атрофдаги вилоятлардан қочиб келаётган минглаб сондаги дарбадарлар ҳисобига ҳам шаҳарда ночор одамларнинг сони кескин ортган.

Бунга нега сўнгги пайтларда Мозори Шарифда эскифурушлар дўконлари ва расталарининг сони жиддий ортиб бораётгани бир мисол, дейди мухбиримиз.

Унинг айтишича, ҳозир шаҳарда бу каби дўконларнинг сони юздан ошади, бунга қўшимча ҳар бир бозорда ўзининг эскифурушлар расталари бор.

Бугун шаҳар аҳолисининг ярмидан кўпроғи эскифурушлардан савдо қилади.

Маълум бўлишича, шунга яраша, эскифурушларнинг бозорлари ҳам чаққон, топиш-тутишлари ҳам яхши.

Дейлик, янги қозон одатий дўконда $20 доллар турса, эскифурушлардан уни бундан икки-уч баробар арзонроққа сотиб олишингиз мумкин экан.

Агар, менинг ҳам ортиқча пулим бўлганида, албатта, бундан яхшироқ ва тозароқ иш билан шуғулланган бўлардим. Аммо пулим йўқ, - дейди Ғулом Сахий.

Аммо, унга кўра, ҳозирги шароитида қилаётган ана шу иши - эскифурушликдан аълороғи йўқ.

"Ҳаёт бўлса, худди шу ишини қилаверади...".

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek