Туркманистон аёлларга машина ҳайдашни тақиқламоқда. Сиз нима дейсиз?

Ашхобод Фото муаллифлик ҳуқуқи Valery Sharifulin\TASS via Getty Images
Image caption Туркманистон аёл ҳайдлвчиларин йўлдан четга суриб чиқармоқчи

Туркманистон аёллари полиция ҳеч бир сабабсиз уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўяётганидан шикоят қилишмоқда.

Хабарларга кўра, Туркманистон ҳукумати шу асно ими-жимида аёллларнинг машина ҳайдашини тақиқламоқчи.

Ўтган ҳафта давомида автомобиль назорати ходимлари Ашхобод кўчаларида бир неча нафар аёл ҳайдовчини тўхтатиб, машиналарини текширган ва ҳужжатларини олиб қўйишган.

Бу борада Chronicles of Turkmenistan мухолифат вебсаҳифаси хабар қилди.

Гувоҳларга кўра, зобитлар аёлларнинг машина ҳайдаши тақиқланган, деб айтишмаган, бироқ бирон майда баҳона топиб, машинани йўлдан олиб қўйишган.

Масалан, бир вақтнинг ўзида Мустақиллик ва Бетарафлик хиёбони ўртасида аёллар бошқарган йигирматача машина тўхтатилган.

Бу борада Radio Liberty Туркман хизмати ҳам хабар қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Turkmen Government
Image caption Президент Бердимуҳаммедов пойгаларни севади.

Маълум бўлишича, ҳатто полицияда ишловчи аёл ходималарга ҳам машина рулини бошқариш тақиқланган.

Аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасини олгунча, камситишга учраб келишаётгани ҳақида бир йилдан бери шикоят қилишарди.

Туркманистон ҳар доим ғалати ва баъзан ақл бовар қилмас хабарлар туфайли дунё эътиборига тушиб туради.

Мамлакат Ички ишлар вазири йўл транспорт ҳодисаларининг катта қисми аёл ҳайдовчиларга тўғри келишини айтган. Президент Бердимуҳаммедов эса унга "муаммони ҳал қилишни" топширган деб хабар беради Alternative News from Turkmenistan (ANT) вебсаҳифаси.

Азим Рахимов ва Мартин Морган хабари асосида тайёрланди.