Қирғизистон масжидларида жума хутбаси қирғизча ёки русча ўқилади

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раҳбари, муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев жума хутбаларига доир буйруқ чиқарган.

Унга мувофиқ, барча диний ташкилотлардаги иш-қоғозлар ва жума хутбаларини қирғиз тилида олиб борилади, зарур пайтда расмий тил мақомига эга бўлган рус тилидан фойдаланиш мумкин.

Қирғизистон: 'Ўзбек мигрантларга патент жорий қилинсин'

Қирғизистон ўзбек раҳбарларидан Қодиржон Ботиров вафот этди

"Сиёсий тутқун Азимжон Асқаровнинг саломатлиги ёмонлашган"

Ҳужжатнинг иккинчи бўлимида қирғиз бўлмаган, бошқа миллатга мансуб мусулмонлар зич яшаган ҳудудлардаги масжидларда, жума хутбалари давлат тили-қирғизча, зарур бўлса расмий-русча айтилиши керак, дейилади.

Кутилмаган буйруқ

Муфтиятнинг айтишича, янги буйруққа тил борасидаги тортишувлар сабаб бўлган.

Буйруққа Қирғиз Республикаси Конституциясининг 10-моддаси, 1-2 бандлари ва Қирғиз Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 7-моддаси асос қилиб олинган.

Мазкур ҳужжат жорий йилнинг 6-март куни муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев томонидан имзоланган, бироқ диний идора сайтида чоп этилмаган.

Муфтийнинг буйруғидан икки кун ўтиб, Ўш ва Жалолобод вилоятларидаги аксар масжидларда жума хутбаси ўрнига Қуръон тиловати янграган.

Бу холат кўпчилик намозхонларга тушунарсиз бўлган. Кутилмаганда қабул қилинган буйруққа жамоатнинг фикри қандай бўлгани билан хавфсизлик идоралари ҳам қизиққан.

Диний идора раҳбари, муфтий тарафидан чиқарилган буйруқ ўзбекзабон имомларнинг фаолиятига қанчалик таъсир этади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи DOSALIEV SULTAN
Image caption Ўзбеклар мамлакатдаги иккинчи йирик жамоат

Ўзбек имомлари буйруқ юзасидан журналистларга фикр билдиришга шошилмаяпти. Улар ўз фикрларини билдиришда эҳтиётликлари сезилади.

"Буйруқ биз учун кутилмаган бўлди. Муфтият уни чиқаришдан аввал қирғиз тилли бўлмаган бошқа миллатдаги имомларнинг малакасини оширишни уюштирса яхши бўларди. Сабаби қирғиз тилининг ўзида ҳам, оят ва ҳадисни таржима қиладиган бўлса, сўзини топиш қийин. Биз ҳеч қачон қирғиз тилини без акцент гапирамиз, деб айтолмаймиз. Сабаби бу тил бизнинг она тилимиз бўлмаганлиги учун, барибир озгина қийинчилик туғилади. Ундан ташқари оят ва ҳадисларни, шариатни жамоатчиликка етказишликда биз уни тўлиқ халқнинг юрагига етадиган қилиб етказиб беролмаслигимиз мумкин. Шу нарсаларни ўйламасдан буйруқ чиқарилдимикин, деган фикрга ҳам бордик", дейди биз билан суҳбатда Ўш вилояти масжидларидан бирининг имоми.

1 миллионлик жамоат

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC Uzbek

2018 йилнинг сентябр ойидаги расмий маълумотга кўра, бугунги кунда Қирғизистонда 2 минг 647та масжид фаолият олиб боради. Аҳолиси 6 миллиондан сал кўпроқ республикада қарийб бир миллион ўзбек яшайди.

Қирғизстоннинг жанубий Ўш ва Жалолобод вилоятлари аҳолисининг кўпчилигини ўзбеклар ташкил этади. Жойлардаги масжид имомларининг аксарияти ҳам шу миллатга мансуб.

Республикада аҳоли сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаган ўзбеклар орасида муфтиятнинг буйруғидан хавотирлар пайдо бўла бошлаган.

"Агар жума кунлари масжидларда ўзбек тилида масала, хутбалар қилинмаса , унда у ерга фақат намоз ўқиш учунгина бориб қолишимиз мумкин. Жума намозига келишимиздан мақсад, дин ўрганишлик, диндан янгилик, шариатдан янги қонунларни, одоб-аҳлоқларни ўрганишлик. Шу умид билан келамиз-да", - дейди ўшлик Анвар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek