Афғонистон: Толибон раҳбари Мулло Умар "АҚШ ҳарбий базаси биқинида яшаган"

Mullah Omar
Image caption Би-би-си 1996 йили яширин тасвирга олган Мулло Умар 2013 йили хасталикдан вафот этган, деб ишонилади

Янги нашрдан чиққан китоб муаллифининг ёзишича, узоқ йиллар қидирувда бўлган Афғонистондаги Толибон ҳаракатининг раҳбари Мулло Умар ўлимигача АҚШ ҳарбий базаси яқинида яшаган.

Бетте Дамнинг китоби "Мулло Умарнинг махфий ҳаёти" деб номланади.

Китобда ёзилишича, Мулло Умар, АҚШ расмийлари ишонганларидек, ҳеч қачон Покистон ҳудудида яширинмаган.

Аксинча, у Афғонистоннинг ўзи туғилиб ўсган Зобул вилоятида АҚШнинг Wolverine ёки Росомаха деб номланган жанговар операция базасидан 3 миль - 4,8 километр узоқликдаги жойда яшаган.

Нидерландиялик журналист Дам хоним ушбу тадқиқотига ва китоби учун Толибон аъзолари билан суҳбатлашишга беш йил сарфлаган.

Дам хоним Жаббор Умарий билан суҳбатлашишга муваффақ бўлган.

Жаббор Умарий 2001 йили Афғонистонда Толибон ҳокимияти қулатилиб, Мулло Умар яширинишга мажбур бўлганидан кейин Толибон раҳбарининг асосий тансоқчисига айланган.

Жаноб Умарий Мулло Умарни 2013 йили вафот этгунича яширган.

2001 йилги 11 сентябрь портлашларидан кейин Афғонистонда Толибон ҳокимияти ағдарилди, Мулло Умарнинг боши учун АҚШ 10 миллион доллар мукофот пули эълон қилди.

Толибон раҳбари эса АҚШ ҳарбий базасига яқин махфий уйда яширинди.

Бетте Дам китобида ёзилишича, Америка ҳарбийлари, ҳатто, Мулло Умар яширинган уйда тинтув ҳам ўтказганлар, бироқ у бекиниб олган жойни тополмаганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Кунлик бошқарув амалларига аралашмаган бўлса-да, Мулло Умар Толибоннинг энг асосий етакчисига айланган эди

Орадан бироз вақт ўтиб, у яна бошқа бир бинога кўчиб ўтган. Бу уй АҚШнинг 1000 аскари жойлаштирилган бошқа ҳарбий базасидан қарийб беш километр узоқликда бўлган.

Дам хонимга айтишларича, Мулло Умар асосий хабарларни Би-би-си Паштун хизмати радиоси янгиликларидан олган.

Жангариларнинг "бизни Мулло Умар бошқараяпти" деб айтган сўзларига қарамасдан, у яшириниб турган жойидан Толибонни бошқаришга қодир бўлмаган.

Лекин АҚШ расмийлари Афғонистондаги узоқ урушга чек қўйиш мақсадида Толибон раҳбарлари билан музокараларни хоҳлаганидан кейин Қатарда Толибон идорасини очиш ғоясини маъқуллаган.

Дам хонимнинг китоби ўтган ой Нидерланд тилида нашр қилинди.

Тез орада китобнинг инглизча таржимаси кутилмоқда.

Китобда келтирилган бошқа маълумотлар:

  • 2001 йили Мулло Умар Толибон устидан назоратни ўзининг мудофаа вазири Мулло Убайдуллоҳга топшириш ҳақидаги фармонни имзолаган
  • У 1000 АҚШ ҳарбийси жойлашган Wolverine(Росомаха) Жанговар операция базасидан 3 миль узоқликда яшаган. Ушбу ҳарбий базада АҚШ "Денгиз мушуклари" ва баъзан Британия Махсус ҳаво кучлари жойлашган
  • Мулло Умар баъзан ирригация тоннелида яширинишга мажбур бўлган
  • У ёлғизликда яшаган ва ўзи ихтиро қилган тилда кундалик ёзиш билан шуғулланганюритган He lived in isolation and wrote notebook entries in an invented language
  • Мулло Умар 2013 йили 23 апрелида вафот этган ва тобутсиз дафн этилган, қабрининг усти текислаб қўйилган.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ