Қирғизлар пойтахт номини Бишкекдан Манасга ўзгартиришни муҳокама қилмоқдалар

Kyrgyz capital Bishkek, 2008 Фото муаллифлик ҳуқуқи Almutamid/Wikimedia Commons

Қирғизистонлик сиёсатчи Эмилбек Каптагаев мамлакати пойтахти Бишкекни Қирғиз халқи қаҳрамони Манас номи билан аташ ғоясини илгари сурди.

Қирғизистон президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари ўзининг Facebookдаги саҳифасида, пойтахт номини ўзгартириш "орадан йиллар ўтиб бизда ҳам пойтахт номини алмаштириш" васвасасининг олдини олади, деб ёзди.

Пойтахт Остонанинг Нурсултонга ўзгартирилишига ким қандай қарайди?

Нурсултон ва 'Путинбург': Ижтимоий тармоқлар ҳайратда

Назарбоев Каримовнинг ўлимидан сабоқ чиқардими?

Нурсултон Назарбоев президентликдан кетди

Пойтахтни Тошкентдан кўчириш керакми?

Жаноб Каптагаевнинг бундай таклиф билан чиқишига қўшни Қозоғистонда пойтахт номи Остонадан мамлакатни 30 йил бошқарган биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султон деб ўзгартирилгани туртки берди.

Қирғиз сиёсатчисининг таклифи социал медиа фойдаланувчилари томонидан турлича қарши олинди.

'Қашшоқликка ботган'

"Эстетик нуқтаи назардан Манас Бишкекка нисбатан яхшироқ жаранглайди," деб ёзди Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Яна бошқа бир киши эса Манасни пойтахт учун "аъло ном" деб ҳисоблайди.

Бироқ кўпчилик маблағни бундай ишга сарфлагандан кўра "пенсия ва болалар пуллари сингари ижтимоий муаммоларга" йўналтириш маъқуллиги ҳақида ёзишди..

"Одамлар қашшоқликка ботган бир вақтда бу телбалар пойтахт шаҳарларнинг номларини ўзгартиришни хоҳлайдилар," деб ёзган дарғазаб Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Фото муаллифлик ҳуқуқи vmenkov/wikimedia commons
Image caption Бишкек филармонияси биноси олдида Манас ҳайкал ўрнатилган

Янги таклифи сабабли Эмилбек Каптагаевнинг шахсига ҳам танқидлар янгради.

"Унга нима учун бирорта ҳам расмий иш беришмаётганини энди тушундим," деб ёзган пойтахт номи ўзгартирилишига қарши чиққан муаллифлардан бири Vesti.kg веб-сайтида.

"Аввал шаҳарнинг ривожи учун бирор иш қилиб қўй. Ана ундан кейин истаганингни қил! Хоҳласанг шаҳар номини Каптагаев деб ата!," деб ёзган бошқа бир киши.

Бунинг ўрнига ўзингизнинг номингизни Манас ёки Бишкек деб ўзгартиринг, деган маслаҳатлар ҳам берилди Эмилбек Каптагаевга.

'Янги пойтахт'

Орадан кўп ўтмай бошқа сиёсатчилар ҳам муҳокамага қўшилдилар, уларнинг аксари бу ғояга қарши чиқдилар.

"Биз пойтахт номини ўзгартиришдан нусха олишдан аввал иқтисодий ривожланишни Қозоғистон даражасига етказиб олганимиз дуруст," деб айтган шаҳар расмийси Рисбай Аматов Maral FM радиосига.

Қирғизистоннинг собиқ туризм вазири ўринбосари Максат Чакиев эса, "мен Қозоқлардан ўрнак олиб буткул янги шаҳар қурардим ва уни Манас деб атаган бўлардим", деб айтган.

Максат Чакиевнинг фикрича, янги пойтахт барпо этиш Бишкек шаҳрининг инфраструктурасини яхшилашга ҳар йили катта миқдордаги маблағ сарфлагандан афзалдир.

Максат Чакиевнинг фикрини қўллаб-қувватлаган бошқа бир шарҳловчи “Озодлик” радиосининг Қирғиз хизмати билан суҳбатда Бишкек мамлакатнинг худди Олма-Ота каби молиявий пойтахти бўлиб қолишини айтган.

Жаноб Каптагаев Бишкек номини буткул йўқотишни истамайди.

Аксинча, пойтахтнинг ҳозирги Свердлов туманини Бишкек деб номлашни таклиф қилади.

"Михаил Фрунзе қизил командир бўлиши мумкин. Лекин у номи атрофида тафсилот кўпайиб кетмайдиган реал одам бўлган," деб ёзган Radio Azattyk саҳифаси муштарийси.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook
Image caption Эмилбек Каптагаев(чапдан биринчи) Қирғиз халқ оғзаки ижодини тарғиб қилишни истайди

Бу мавзуда батафсилроқ