Дин ва дунё: Қирғизистонда энг яхши муаззин аниқланди

Қирғизистонда энг яхши муаззин танлови ўтказилди.

Бу танлов мамлакатда илк бор ташкиллаштирилди.

Танлов ташкилотчилари, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, азонни янада чиройлироқ қилиш эканини айтганлар.

Дастлаб мамлакатнинг ҳар вилоятида, пойтахт Бишкек ва Ўш шаҳрида муаззинлар орасидан кучлилари аниқланган.

27 муаззин ўртасидаги финал "беллашув" Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди.

Танловнинг ғолиби деб Норин вилоятилик Абдумалик Тошматов топилди.

У Умра зиёрати учун йўлланмани қўлга киритган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ