Уруш ва тинчлик: Тожикистон Ироқдан 80 дан ортиқ болани олиб келди - Видео

Тожикистон ҳукумати Ироқ ва Суриядаги ўзини "Исломий Давлат" деб атаган жангари гуруҳ сафига бориб қўшилган Тожикистон фуқароларининг 84 фарзандини Душанбега олиб келган.

Душанбе шаҳри аэропортидан Би-би-си мухбири Суҳроб Зиёнинг хабар қилишича, болаларнинг ёшлари 1 дан 16 ёшгача.

Болаларнинг аксари оталари ҳалок бўлганлар.

Кўп болаларнинг оналари Ироқ судлари ҳукмларига кўра, қамоққа ташланганлар.

Миллати тожик ва ўзбек 43 она ўз болаларининг Тожикистонга олиб кетилишига розилик берганлар.

Бу Тожикистон ҳукуматининг Ироқдан ватанига олиб келган болаларнинг дастлабки катта гуруҳи бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ