"Онам тирикми, ўлик - билмайман" - Уйғур фильми Хитой лагерларида сақланаётган юз минглаб уйғурлар ҳақида

Хитой уйғурларнинг маданияти, тили ва динини йўқ қилиш учун уларни мунтазам равишда махсус лагерларга жойлаштирмоқда.

Бу каби маълумотни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда қатор матбуот ва ҳуқуқ ташкилотлари, ҳамда Шинжондаги ўз қариндош-уруғлари билан алоқани йўқотган хориждаги уйғурлар тарқатишмоқда.

Лондонда яшовчи уйғур ёзувчи Азиз Иса Элкун ҳам камида уч йилдирки онасининг овозини эшита олгани йўқ.

"У тирикми, ўлганми, билмайман. Қўнғироқларим жавобсиз," - дейди у. Азиз Иса Элкун айни воқеликни, ҳамда уйғурларга Хитой ҳукумати томонидан бўлаётган босимларни ўзи яратган "Жавобсиз қўнғироқ" фильмида акс эттиришга уринган.

Азиз Иса Элкуннинг таассуф билан билдиришича, уйғурларга қардош Марказий Осиёдаги давлатлар ҳукуматлари ҳам бу борада жимлар

Мусулмон уйғурлар флешмоб қилишди: Ота-онамни топиб беринг

Хитой мусулмон уйғурларни қамаб тўғри қилаётгани айтилди

Хитой Шинжонда уйғур болаларига мусулмонча исм қўйишни тақиқлади

Хитой: Уйғур ҳофизи Абдураҳим Ҳайит тирикми?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek