Минтақа, Афғонистон: Қонли Рамазон

Урушлардан жабрдийда Афғонистонда Рамазон ойида ҳам жангу жадал тинмайди.

Уруш сабаб уйларини тарк этган аҳоли катта шаҳарларда ризқ қидиради.

Рўза улар учун уйма-уй юриб ифторлик қилиш деганимас. Рўза улар учун сабрдир.

Очлик ва муҳтожликка сабр.

Мозори Шарифда аравакашлик қилаётган 8 боланинг отаси Жонмаматнинг ҳикояси.

Рамазон ойи бошида Президент Ашраф Ғани бир ойлик оташкесим таклифи билан чиққан, аммо Толибон таклифни рад этган.

Ўтган йили Рамазон Ҳайитида Толибон уч кунлик оташкесим эълон қилган эди.

Россия: Толибон ва афғон сиёсатчилари Москвада келиша олмади

Ислом олами ва Рамазон: Ўзбекистон, Европа ва дунё нигоҳида

Чалопхўр, айронхўр рўзадорлар ёки Рамазондан ким фойда кўрмоқчи?

Урушлардан зада бўлган афғонистонликлар бу йил Ҳайитда ҳам ўт очишнинг тўхтатилишига умид қилишаётганди.

Зўравонликлар

Ўтган ҳафта Афғонистонда Рамазон ойидаги энг қонли ҳафта бўлган.

Якшанба куни пойтахт Кобулда юз берган кетма-кет уч портлашда бир киши ҳалок бўлган, 17 инсон яраланган.

Яраланганлар орасида маҳаллий журналист ҳам бор, у биринчи портлаш ортидан жонли эфирда хабар узатаётган вақти иккинчи портлаш юз берган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги сўзчиси Насрат Раҳимийнинг айтишича, портловчи модда Кобул педагогика университетига расмийларни олиб бораётган автобус тагига ўрнатилган бўлган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/GETTY IMAGES
Image caption Толибон Рамазонда оташкесим эълон қилиш таклифини рад этган

Автобусдаги портлаш ортидан йўлнинг икки четига ўрнатилган икки бомба ҳам портлаган.

Портлашлар учун ҳеч ким масъулиятни зиммасига олмаган, аммо охирги ҳужумлар учун Толибон ва ИШИД масъул эканини даъво қилганди.

Портлаш Толибон ва АҚШ Доҳада тинчлик музокараларининг янги даврасини бошлаган пайтда юз берган.

Жума куни Толибоннинг машинага ўрнатилган бомбаси камида тўрт афғонни ўлдирган.

Кобулдаги АҚШ ҳарбий конвойига уюштирилган ҳужумда тўрт Америка аскари енгил жароҳатланган.

Бир кун аввал Кобулдаги Ҳарбий академия ташқарисида юз берган ҳужумда камида олти инсон ҳалок бўлган, 16 киши яраланганди.

Ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган.

Шанба куни Ғазни вилоятида юз берган ҳужумда саккиз афғон полициячиси ҳалок бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek