Марказий Осиё: Душанбеда Президент Путин Хитой раҳбарига музқаймоқ сандиғи ҳадя қилди

Путин и Си Цзиньпин на саммите Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Ази Фото муаллифлик ҳуқуқи TASS\druzhinin alexei

Россия Президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпинни 66 ёшга тўлиши муносабати билан табриклади.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Осиёда Ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари тўпланганлар.

Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашмоқда.

Кенгаш саммити бошланиши олдидан Россия Президенти Владимир Путин Президент Си Цзинпинни таваллуд куни билан шахсан табриклаш учун Хитой раҳбари қароргоҳига борган.

Президент Путин Президент Си Цзинпинга Россия музқаймоқлари солинган махсус сандиқ ва Мандарин тилида табрик ёзилган торт совға қилган.

Президент Путин бундан олдин ҳам Хитойга сафари пайти мамлакат раҳбарига музқаймоқ туҳфа қилган.

Россия матбуоти хабарларига кўра, хитойлик бизнесменлар Президент Путин билан учрашув пайтида ватанларида Россия музқаймоғи қадрланиши ҳақида айтганлар.

Июнь ойи бошида Хитой раиси Си Цзинпин Президент Путинга икки панда совға қилган эди.

Ушбу совғани Президент Путин Хитойнинг Россияга алоҳида ҳурмати ва ишончи белгиси деб таърифлаган ва жониворлар Москва ҳайвонот боғига берилган.

Хитойда иттифоқчи мамлакатларга панда совға қилиш анъанаси мавжуд.

Осиёда Ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш деб номланган халқаро форум 2002 йили ташкил этилган.

Кенгашга 27 мамлакат аъзо, 8 мамлакат кузатувчи сифатида қатнашади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

.