Ўзбекистон Марказий Осиё: Илоҳий нашанинг ватани биздами?

Ёғоч исириқ Фото муаллифлик ҳуқуқи Xinhua Wu
Image caption Ёғоч исириқдон ичида наша қолдиқлари сақланган.

Дунёда одамлар кайф учун чеккан энг қадимий наша қолдиғи Хитой ғарбида, тўғрироғи, Помир тоғида топилди.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бундан 2 ярим минг йил олдин ҳам Марказий Осиёда одамлар уни илоҳий чекимлик сифатида истеъмол қилганлар.

Бангивор модда қолдиқлари минтақадаги қадимий қабрлардан топилган. Майит ёнида наша тутатилган исириқдон ҳам қўйиб кўмилган.

Хуллас, минтақалик одамлар бир неча минг йил олдин нашанинг таъми ва таъсини билишган.

Тўғри, Шарқий Осиёда ҳали 4 минг йил муқаддам наша уруғини олишган. Аммо бу наша ўсимлигида инсонни банги қилувчи ва кайф берувчи хусусият жуда заиф бўлган.

Бироқ Помир тоғидаги Жирзанкал қабристонида топилган наша қолдиқлари бошқача мақсадда ишлатилган.

Одамлар наша баргларини қизиган тошлар устига ташлаб тутатишган ва тутунидан симириб, кайф олишган, ғам-андуҳни унутганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Xinhua Wu
Image caption Наша тутатилган ёғоч исириқдон топилган M12 қабри.

Марказий Осиё тоғлари, хусусан, Помир жуда баландда жойлашгани туфайли бу ерда ўсган наша таркибида кайф берувчи тетрагидроканнабинол моддаси кўп бўлган.

Чунки ҳаво ҳарорати паст, озиқланиш имконлари кам бўлгани сабабли ўсимлик табиий равишда кўпроқ тетрагидроканнабинол ишлаб чиқарган.

Шу сабабли одамлар ёввойи нашадан воз кечиб, кайф берувчи хусусияти кучли навини экишган.

Алоқадор мавзулар:

Хитой ойда эккан чигит униб чиқди

Ўзбекча ҳожатхона фойдалими?

Шимпанзеда ҳам сиз каби шахсият бор

Помирдаги қабрларда топилган наша қолдиқлари ушбу ўсимлик илк бора Марказий Осиёда кайф олиш, руҳий ёки жисмония тинчланиш учун чекилганини кўрсатади.

Одамлар яқинлари вафот этганда, таъзия маросимида биргалашиб наша чекканлар.

Қадимий наша қандай аниқланди?

Олимлар газли хромато-масс-спектрометрия усулини қўллаб, исириқдонда сақланган моддани ажратиб олишган ва таркибини ўрганишган.

Бу модданинг кимёвий таркиби эса нашанинг кимёвий таркиби билан бир хил бўлиб чиққан.

Илгарироқ шимолда, хусусан, Шинжон Уйғуристонида ва Олтой тоғларидаги қабрларда ҳам наша қолдиқлари топилганди.

Энг ажабланарлиси, айни қабрлардаги одамларинг суяк таркиби текширилганда, улар бу минтақада вояга етмагани, балки бошқа ердан келгани аниқланган.

Германдани Инсоният Тарихини ўрганиш илм-фан маркази раҳбари Николь Бовинга кўра, нашани психотроп модда сифатида йўллаган дунёдаги биринчи одамлар - Марказий Осиёдаги тоғли аҳоли.

"Наша кейин Марказий Осиёдан дунёнинг бошқа ҳудудларида тарқаган" - деб айтади олима.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek