Ҳижобли аёлни жавоҳирга қиёслаган видео нега баҳс қўзғади?

"Номақбул" кийинган аёл чодрага кирган видеолавҳа Фото муаллифлик ҳуқуқи Basij Cyberspace Organisation
Image caption "Номақбул" кийинган аёл чодрага кирган видеолавҳа

Эронда ҳижоб ҳафталиги доирасига намойиш этилган видеолавҳа эронликлар орасида баҳс қўзғамоқда.

Basij Cyberspace ташкилоти ишлаган лавҳада "номақбул" кийинган қиз сохта заргарлик буюмлари сотадиган дўконга киради.

Фильмни ишлаган муслима аёл дўкондор эркак аёлга суқланиб, маъноли кулганини таъкидлайди.

Аёл асил тақинчоқ борми, деб сўраганида, эркак жавобан "ундай асил дур-жавоҳир етти қават қутига солиниб, етти қаватли сандиқда сақланади" деб айтади.

Эркак аёл тарафга эгилиб, унга кўзларини қадаркан, қадри баланд нарсага етишиш осон эмаслигини, бу учун ҳурмат қозониш лозимлигини айтади.

Алоқадор мавзулар:

Ҳижоб ва соқол ўзбекларни бўлиб ташладими?

Мода: Поидумда ҳижоб

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Шаҳарларда ёш қизлар рамзий рўмол ўрашади.

Аммо бошдан-оёқ ҳижобга ўрганган аёл дўконга кириши билан сотувчи қоматини тик тутиб, у аёлга таъзим қилади.

Видеолавҳа охирида эса бошида "номақбул" кийинган аёл кўринади. Бу сафар у буткул ҳижобга ўрганганди.

"Мен қалбаки ва асил дур-жавоҳир ўртасидаги фарқни энди тушундим" - дейди у.

Аёл тақинчоқ эмас, инсон

Лавҳани Twitter тармоғида чоп этилиши билан 100 мингдан зиёд киши томоша қилади.

Аммо муносабат турлича бўлмоқда.

"Мен инсонман. Бизни қандайдир бир маҳсулот даражасига тушириб ташламанг" - ёзади бир аёл.

Бошқа аёл эса, "Асил жавоҳирлар биз сохта тақинчоқларни ўз ҳолимизга қўйинг" - дея уни биров бошдан-оёқ ҳижоб ёпинишга мажбурлашини қабул қилмаслигини изҳор этади.

Image caption Турли мамлакатларда турфа хил ҳижоб ўралади.

Баъзилар видеони "ахмоқона" деб атаган ва интернет ишлатиб, пул сарфлаганидан ачинган.

Эронда қонун бўйича аёл киши одми Исломий кийим кийиши зарур.

Аммо кўп аёллар амалда чодрага ўранишади. Қора матодан қилинган чодра аёлнинг бутун баданини ва қўлларини ҳам ўраб олади.

Аммо айрим ёш қизлар рамзий рўмол ўрашни ва ёки ғарбона кийимларни бироз Исломий қоидаларга мослаб, кийишади.

Ҳали 2018 йили ҳам Эрон шаҳарларида улкан расмлар осилган ва унда ҳижоб ўрмаган аёл қоғози очилган қандга ўхшаб, пашшаларни ўзига жалб этади, дейилганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek