Россия ва порноқасос: аёллар хиёнат ва ажрашиш ортидан қандай «жазоланмоқда» (+18)

18+

Яланғоч суратлар тарқатаётган фейк аккаунтлар ва музлаткичга ўрнатилган микрофон. Би-би-си Рус Хизмати очиқ суд қарорлари асосида севгилисининг ғазабига учраган россияликлар бошига қандай кунлар тушаётганидан воқиф бўлди.

"Кутилмаган совғамни олдингми? Бу сенга ҳар бир тўккан ёшим учун, ифлос… кейинги сафар кимнингдир тагига ётишдан олдин ўйлаб кўрасан энди. Энди ишхонангга бориб, ўша суратларни бошина айлантириш учун уйланган эркакка мен юборганимни айтишинг мумкин, мегажин." (Суд қарорида илова қилинган СМС)

2016 йил апрель ойида Бошқиристонда яшовчи Настя (исм ўзгартирилган) исмли ёш аёл шундай хабар олади.

Қабристонда секс ва одамхўр авлиёлар

Дунё: Гуруҳ секс ва бокиралик - аёлларни жинсий қулга айлантирган секта

Ўзбекистон: Фоҳишабозлик, секс ва ўзбек эркаклари, улар ечимни нимада кўришади? (18+)

«Кутилмаган совға» эса Настянинг номи билан ҳамкасбларига юборилган унинг яланғоч суратлари эди.

Шунингдек, ВКонтактеъда очилган фейк аккаунт ҳам шу суратларни тарқатиб юборган эди.

Настя бу ишлар ортида ким турганини осонгина англайди. У ўзининг яланғоч суратларини собиқ севгилиси Алексейга юборган, ғазаб тўла СМС эса Алексейнинг рафиқасидан келган эди.

Севги учбурчаги

Настя оилали ҳамкасби Алексей билан муносабатини ҳаммадан сир сақлаб юрар эди. Бу ҳақида фақат унинг синглиси билар, Алексейга юборилган Настянинг яланғоч суратларини у ҳам олган эди.

MMS

Настянинг суддаги кўрсатмасига кўра, Алексей хотинидан ажрашиб, унга уйланиш истагида бўлган, аммо аёл рўйхушлик билдирмайди.

Бироқ Алексей Настяни қўйиб юборгиси келмайди, оқибатда, аёл уни ташлаб кетади.

Алексей суюклисини йўқотишга чидай олмай, ундан қайтишни талаб қилади ва муносабатлари тўғрисида Настянинг ота-онасига айтиб беради.

Шу тариқа Алексейнинг рафиқаси ҳам барчасидан хабар топади.

Настя унга Алексейни аллақачон тинч қўйгани, уларнинг оиласига ортиқ халал бермаслигини тушунтиради, аммо Алексейнинг ўзи барчасини мураккаблаштириб юборади.

У агар Настя қайтмаса, ўзини ўлдириш билан таҳдид қилади. Бироқ мақсадига эриша олмайди.

Натижада йигит собиқ севгилисидан "порноқасос" олишга қарор қилади ва унинг кийимсиз расмларини компаниядаги ҳамкасбларига тарқатиб юборади.

Настя бу қилмиши учун Алексейнинг устидан шикоят ёзиб, ўзи асабларини даволатгани Туркияга учиб кетади.

Лекин Алексей шу билан тўхтаб қолмайди. У, эндиликда, Настянинг телефон рақами ва суратларини ижтимоий тармоққа «оқизиб юборади.»

Звонки

Ҳирсга тўлган эркаклар қўнғироқ қилавериб, Настяни хорижда ҳам тинч қўйишмайди.

Суд айбини тан олишни истамаган Алексейга у қадар оғир бўлмаган жазо тайинлайди - 150 минг рубль жарима.

«Ғалабанинг 69 йиллиги» муносабати билан йигит амнистияга тушади ва жаримани тўлашдан қутилиб қолади.

Россияда "порноқасос" учун алоҳида жазо моддаси мавжуд эмас. Ҳуқуқбузарлар «шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш» каби моддалар асосида жазога тортилади.

Би-би-си охирги уч йил ичида Алексей каби севгилисидан ўч олганларнинг 30 га яқини устидан суд ишлари бўлиб ўтганини аниқлади. Асл вазият бунданда жиддийроқ бўлиши мумкин.

Порноқасоскор эркаклар

2016 йилнинг бошида, Янги йил байрамлари ортидан ҳарбий хизматчи Денис Вконтактеъга кириб, собиқ севган қизи суратларини дуч келган фойдаланувчига жўната бошлайди.

У эркакларга қизнинг номидан пул эвазига секс таклиф қилади.

Қиз суддан Дениснинг жарима тўлаши билан қониқишини маълум қилади ва йигитга айнан шундай жазо тайинланади.

4 картинки

Кўнгил қўйган инсонининг хиёнати ёки ташлаб кетишидан ғазабга минган эркакларнинг бундай ишга қўл уриши Россияда тез-тез учраб туради.

Сўнг уларнинг деярли бари қилган ишидан афсусда эканини иддао қилади.

Олтойлик Артем ҳам 2017 йил майида жаҳлини чиқарган рафиқасидан унинг бешта очиқ суратини интернетда тарқатиб юбориш билан ўч олган.

Суд ҳар бир сурат учун унга бир ойдан, жами беш ойлик ахлоқ тузатиш ишлари тайинлаган.

Психолог Полина Солдатова қасоскор эркаклар аёллар суратини тарқатиш орқали ўзининг қанчалик қийналаётганини билдиришга уринади, дейди.

Мавжуд статистика маълумотларига кўра, муносабатларни ҳал қилиш вақтида аёлларнинг 90 фоизи эркакнинг у ёки бу даражадаги тажовузига учрайди.

Шунга қарамай, айрим ҳолларда, аёлларнинг ўзи ҳам суд курсисидан жой олиши мумкин.

2018 йил охирида шимолий кавказлик талаба қиз Залина Инстаграмда бир йигитнинг кийимсиз суратини эълон қилади. Йигит бу расмни бундан беш йил аввал Залинага ўзи юборган эди.

Селфи

Психолог Полина Солдатованинг айтишича, аёллар кам ҳоллардагина "порноқасоскор"га айланади. Эксперт буни аёлларнинг жамиятдаги роли пастроқ кўрилиши билан изоҳлайди.

Бундан ташқари, эркаклар танаси одам эътиборини у қадар ўзига тортмайди, фақат, олат суратидан бошқа, изоҳлайди психолог.

Қизиқувчанлик ва ўч

Қасоскорлар ичида хакерлар ҳам учрайди. Иван бир неча йил муқаддам ўзининг эски сим-картасига ВКонтактеъдан аккаунт очмоқчи бўлганда, бу рақамдан аллақачон йигитнинг Нина исмли собиқ қиз таниши фойдаланаётгани аён бўлади.

Иван қиз билан ҳарбий хизматга кетгунга қадар тўрт йил гаплашган эди.

Сим-карта орқали Иван ва унинг рафиқаси Алла Нинанинг аккаунтига киришга муваффақ бўладилар.

Қизиқувчанликдан ёнаётган Алла эри ва Нина ўртасида бир вақтлар бўлиб ўтган ёзишмаларни ўқий бошлайди. Алла суҳбатлар ва изоҳларда Нина ўзи ва гўдак ўғли тўғрисида ёмон гаплар ёзганига гувоҳ бўлади.

Шундан сўнг Алланинг жаҳли чиқади. У Иванда сақланаётган Нинанинг очиқ суратларини топиб, ижтимоий тармоқда унинг номидан аккаунт яратади.

Селфи

Ўзининг «уят» суратларини кўрган Нина ўша эски сим-карта рақамига қўнғироқ қилади. Гўшакни кўтарган Иван ўғлининг номига айтган ҳақоратлари учун узр сўрамагунга қадар аккаунтни ўчириб ташламаслигини билдиради.

Суд Иванни 100 минг рубль жаримага тортади. Алла бу ишини «кичик қасос» дея атайди.

Николай ҳам собиқ севгилисининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтини бузиб кирганлардан.

4

Севган қизи унинг ноутбукидан фойдаланиб туради, аммо ижтимоий тармоқдаги аккаунтидан чиқишни унутиб қўяди.

Жуфтлик ажрашиб кетгандан сўнггина Николай буни пайқаб қолади ва қизнинг номидан турли эркакларга ёза бошлайди.

Судда севгилисини жонидан ортиқ кўрганини таъкидлаган Николай етти ойга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинади.

Слежка

Ишбилармон Дмитрий эса суюкли инсонидан ўч олишга янада қаттиқ бел боғлайди. У қизнинг ноутбукига кузатувчи махсус дастур ўрнатади ва веб-камера орқали унинг ҳар бир қадамини кўздан қочирмай боради.

Эркак бу орқали қизнинг ахлоқсиз ҳаёт кечиришига исбот топишга уринади. Бироқ қиз тез орада ўзини кимдир кузатаётганини пайқаб қолиб, компьютерини маҳаллий полицияга олиб боради ва «қасоскор-кузатувчи» қўлга тушади.

6

"Жосус" музлаткич

41 яшар Андрей Кристина билан бундан бир неча йил аввал танишган эди.

Кунлардан бирида Андрейга уйга кимдир киргандек туйилади. Ўғри тушишидан қўрққан эркак телефонсимон махсус қурилма сотиб олиб, уни музлаткич орқасига яшириб қўяди.

Андрей бу қурилмага қўйилган сим-картага қўнғироқ қилган вақт уйдаги барча овозларни бемалол эшита олар эди.

2017 йилнинг охирида Андрей ва Кристинанинг муносабатига дарз кетади. Андрей уни қайтаришга уринади, аммо ҳеч нарса қўлидан келмайди.

Орадан бироз вақт ўтиб, Андрейнинг эсига музлаткич ортидаги қурилма тушиб қолади. Гумонлардан қийналаётган эркакнинг тахмини тўғри чиқади: қурилмадаги сим-картага боғланган Андрей Кристинанинг уйда ёлғиз эмаслигини англаб етади.

Натюрморт

Кейин у алам устида аёлнинг ўзига қўнғироқ қилиб, бор гапни айтиб қўяди. Кристина эса эркакни шахсий ҳаётга дахл қилишда айблаб, судга беради.

Суд Андрейни ноқонуний жосуслик қурилмасидан фойдаланганликда айблаб, унга 100 минг рубль жарима белгилайди.

Эрининг қадамини пойлаш учун хориждан ичига яширин камера ўрнатилган шарикли ручка буюртма қилган рашкчи аёл ҳам айни айблов билан ярим йиллик шартли жазо олади.

1

Собиқ севгилингнинг айни пайтда нималар билан бандлигини билиш, у билан алоқани сақлаб қолиш истагида бўлиш инсонга хос хулқдир, тушунтиради Полина Солдатова.

Шпионские штуки

Иснод учун чорак миллион

Би-би-си кўриб чиққан суд ишларидаги жабрланувчиларнинг бирортаси мухбир билан суҳбатлашишга розилик билдирмади.

Бироқ қурбонларнинг аҳволини улар судда берган кўрсатмалардан ҳам осонгина илғаб олиш мумкин.

Ҳамкасбларига яланғоч суратлари жўнатилган бошқиристонлик Настя бу воқеадан сўнг исноддан ишлай олмай қолганини билдирган.

Собиқ йигити рафиқаси билан ВКонтакте аккаунтини бузиб кирган Нина эса очиқ расмлари интернетда тарқаб кетганидан кейин дўстлари билан учрашишга ҳам уялиб қолганини таъкидлаган.

2

Айрим ҳолларда, "порноқасос" ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. 2019 йилда интим видеоси тарқаб кетган бир аёл ўз жонига қасд қилган.

Баъзида, қурбон ҳуқуқбузардан анчайин салмоқли товон пули ундириши ҳам мумкин.

Россия шимолида истиқомат қилувчи бир қиз ўзининг собиқ рашкчи йигитидан 250 минг рубль пул ундиришга муваффақ бўлган.

Баъзи давлатларда "порноқасос" «сексуал характердаги материалларни рухсатсиз тарқатиш» дея кўрилади.

Слежка

Филиппин бундай амални жиноятчиликка тенглаштирган илк давлат ҳисобланади. Исроилда шахснинг обрўсига путур етказувчи суратларни тарқатганлар 5 йилга қадар озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Германияда ажрашаётган жуфтликлардан электрон қурилмаларда сақланаётган сексуал контентни ўчириб ташлашни талаб этувчи қонун амал қилади.

Россияда эса бундай иш учун, аксар ҳолларда, жарима ёки шартли жазо тайинланиши мумкин, холос.

Мутахассислар жазонинг енгиллиги туфайли одамлар бошқаларнинг шахсий ҳаётини булғашдан чўчимайди, дейди.

Олеся Волкова суратлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek