Ҳаж ва Марказий Осиё: Ҳажга президент юборса, бир тийин олмаса, аммо...

Ҳаж Фото муаллифлик ҳуқуқи Anadolu Agency

Ҳаж ва Марказий Осиё: Ҳажга президент юборса, бир тийин олмаса, аммо...

Бу йил ҳам минтақадан икки юзга яқин зиёратчи худди шу каби имкониятга эга бўлишади.

Мусулмонлар учун муқаддас Ҳаж зиёратига ўз чўнтакларидан эмас, буткул давлат ҳисобидан боришади.

Улар бутун Ҳаж зиёрати давомида ҳеч қандай пул сарфлашмайди, барча харажатларини давлат қоплайди.

Бу каби анъана Марказий Осиё давлатлари орасидан фақат қўшни Туркманистонда амал қилади.

Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати квотаси оширилди

Туркманистон: Миш-мишлар Гурбангули Бердимуҳаммедовни қандай «ўлдириб юборди»?

Туркманистон: Президент ўлди деган хабар ғирт ёлғон

Туркманистон аёлларга машина ҳайдашни тақиқламоқда. Сиз нима дейсиз?

Зиёратчиларни давлат томонидан ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби бу мамлакатда 2000 йилдан буён давом этиб келади.

Туркманистон ҳам қолган барча Марказий Осиё давлатлари қатори аксарият аҳолиси мусулмон мамлакати бўлади.

Жорий пайтда Туркманистон аҳолисининг сони олти миллионга яқин кишини ташкил этади.

Аммо орада кечган вақт давомида имконли бўлган маълумотларга қаралса, Туркманистон ҳар йили қарийб худди шунча сон атрофидаги зиёратчини Ҳаж зиёратига юборади.

Бу эса, хабарларда журналистлар томонидан битта "Боинг"га кетажак одам сонига нисбат бериб келинади.

Айтилишича, зиёратчиларнинг "олий рўйхати"га тушиш учун туркманистонликларнинг 7-10 йилча кутишлари керак бўлади.

Туркманистон Қозоғистон билан бирга Марказий Осиёнинг табиий захираларга энг бой иккита давлатидан биттаси саналади.

Лекин йиллар давомида Туркманистондан имконли бўлган хабар ва маълумотларда йиллик Ҳаж зиёратлари туркман давлатига қанчага тушиши тафсилотлари очиқланмайди.

Шунинг баробарида, Туркманистон ҳукуматининг нега бундай йўл тутиши сабаби ва тафсилотлари ҳам маълум эмас.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Alexander Shcherbak

Аммо мустақиллиги билан кечган чорак асрдан ортиқроқ вақт давомида Туркманистон ва туркман раҳбарияти учун бунга ўхшаш ғайриодатий қарор ва ҳолатлар янгилик эмас.

Мамлакат йилларки бу каби ўзига хосликлари билан минтақавийси қолиб, халқаро нашрларнинг ҳам эътиборини ўзига тортиб келади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоиз, туркманистонлик зиёратчиларнинг сони Марказий Осиёдаги энг кичиги бўлади.

Ишонилишича, бу - Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан Туркманистонга ажратилувчи жаъми ўринларнинг бор-йўғи еттидан бир қисмини ташкил қилади, холос.

Туркманистон раҳбариятининг бир неча минг зиёратчининг ўрнига нега икки юзтача зиёратчини ва яна айнан ўзи юбориши ҳануз жавобсиз қолаётган саволлардан бири бўлади.

Ҳатто ҳар йили Туркманистоннинг Ҳажга одам юбораётгани воқеълиги минтақавий нашрларнинг диққат-эътиборига тушувчи, уларнинг нигоҳини ўзига қаратувчи янгиликлардан бири бўлади.

Агар, қиёс тариқасида олинса, аҳолиси Туркманистонникидан бор-йўғи бир неча юз мингга кўп бўлган Қирғизистон ҳар йили Ҳажга минглаб зиёратчисини юборади.

Дейлик, бу йилги расмий рақамларга таянилса, Қирғизистондан беш мингдан ортиқ зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.

Ҳаж зиёрати бу йил қирғизистонлик ҳар бир зиёратчига 2760 АҚШ долларига тушади.

Қирғизистон устига устак Тожикистон билан бирга Марказий Осиёнинг энг камбағал иккита давлатидан биттаси бўлади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anadolu Agency

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сони эса, бу йил ҳам етти мингдан ортади.

Аммо бу йил аксар йиллардан фарқли тарзда туркманистонлик бўлажак ҳожиларнинг Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонида қанча муддат бўлишлари тафсилотлари очиқланган.

Уларнинг 5 августдан 25 августгача Туркманистонга қайтмасликлари маълум бўлган.

Хабарларга кўра, 160 нафар туркманистонликнинг Ҳаж зиёратини адо этишларига изн берувчи қарорни яна шахсан мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг ўзи имзолаган.

Аммо қатор минтақавий нашрлар фармон имзоланган пайтга ўз диққатларини қаратишган.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг расман 15 июлдан 15 августгача таътилда бўлиши айтилган.

20 июлда эса, унинг "вафот этгани"га оид хабарлар ўртага чиққан.

Туркманистон томони аввалбошдан изчил равишда рад этиб келган бу хабарлар якунида ўз тасдиғини топмаган, ёлғон бўлиб чиққанди.

Ўтган йилги хабарларга таянилса, туркманистонлик ҳожилар самолётдан тушибоқ, бундай имкониятни бергани учун президент Бердимуҳаммедовга шахсан миннатдорчилик билдиришган.

Ўзбекистонда эса, Рамазон ва Қурбон Ҳайитларининг қачон ва қандай нишонланишининг президент фармойиши асосида маъқулланиши йилларки анъана тусини олиб қолган воқеълик бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek